Жиноят-процессуал кодексига
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин, башарти
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин, башарти:
1) ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса; 2) биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахс жиноят содир этилганидан кейин етказилган зарарни бартараф этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон қилган ва жиноятни фош қилишга фаол кўмаклашган бўлса; 3) содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса. 1. Шундай ҳолатлар борки, бундай ҳолатларда гумон қилинувчи ёки айбланувчининг айби бор-йўқлигидан қатъи назар, жиноят иши тугатилади: Бундай ҳолатларга: 1) шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлигини киритиш мумкин. Жавобгарликка тортиш муддати деганда шахс томонидан жиноят содир этилган кундан бошлаб, ҳукм қонуний кучга кирган кунгача бўлган вақтни тушуниш лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддасида: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб-уч йил; б)унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб-беш йил; в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб-ўн йил;г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб – ўн беш йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган. Ушбу масалани амалга ошириш тартиби ЖПКнинг 363 ва 367-моддасининг учинчи қисми, 463-модданинг 2 ва 3 қисмларида кўрсатилган. Дастлабки терговда тугатилган айблов бу муддат ўтиши билан қайта тикланмайди ҳамда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган ҳолларда тўҳтатилган жиноят ишлари қайта тикланмайди. 2) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса. ҳам жиноят иши тугатилади. 3) айблунувчи, судланувчи вафот этган бўлса, жиноят иши тугатилади. Агар айбланувчи, судланувчининг қариндошлари ҳақиқатни билиш ва яқинларини ёмон отлиғ бўлишдан қутқариш ниятида ишни юритишни давом эттиришни талаб қилсалар, жиноят иши умумий тартибда юритилади ва жазо белгиланмайдиган айблов ҳукми чиқарилади. 4) шахс содир этган қилмиши учун фақат бир мартда жиноий жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин. Шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ҳамда юритиш мумкин эмас. 5) жиноят ишини қўзғатиш босқичида содир этилган қилмишда жиноят белгисининг мавжуд эмаслиги, ёки жиноий ҳодиса юз бермаганлиги жиноят ишини қўзғатишга рад қилишга асос бўлади. Дастлабки терговда жиноят ишини тугатиш тўғрисида терговчининг қарори ёки айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ажрими мавжуд бўлса, айблиликмасаласи ҳал қилинмай жиноят иши тугатилади. Агар суд муҳокамасида жиноят ишини тугатиш асослари мавжудлиги аниқланса, оқлов ҳукми билан иш якунига етказилади. 6) жиноят процессида шундай жиноят ишлари борки, уларни юритиш учун фақат жабрланувчининг, шикоят аризаси зарур бўлади. ЖПКнинг 325-моддасида белгиланган жиноятлар бўйича иш қўзғатиш учун ҳамжабрланувчининг аризаси зарур бўлади. Ариза топширилгандан кейин иш умумий тартибда ҳал этилади. 7) ЎзР. ЖКнинг 17 моддасида шахсни жавобгарликка тортилиш ёши белгиланган. Унга кўра фақат муайян ёшга тўлган шахс жавобгарликка тортилади. 2. Шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганидан кейин: 1) жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса; 2) амнистия акти қўлланилган бўлса; 3) айбланувчи вафот этган бўлса, унинг яқин қариндошларининг илтимосларига кўра иш давом эттирилиши ва жазо белгиланмайдиган айблов ҳукми чиқарилиши мумкин. 3. Агар жиноят содир этганидан кейин шахс ўз ҳатти-ҳаракатларини идрок ёки идора қила олмайдиган даражада руҳий касалликка чалиниб қолса, айблилик масаласи ҳал қилинмай, ЖПКнинг 61-бобида белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилади. 4. Жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида белгиланган жиноятларни содир қилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини кечирса, ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда айблилик масаласи ҳал қилинмай жиноят иши суд томонидан тугатилади. 5. Юқорида баён қилинган умумий ҳолатлардан ташқари уч ҳолатда шахснинг розилиги билан унинг айблилик масаласи ҳал қилинмай жиноят иши тугатилади: 1) дастлабки тергов жараёнида ёки жиноят ишини судда кўриб чиқиш пайтига келиб қилмиш ижтимоий хавфлиликни йўқотса ёки шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолса; 2) а) шахс биринчи маротаба ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этган бўлса; б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахс томонидан жиноят натижасида етказилган моддий, маънавий ва жисмоний зарар қопланган бўлса; в) айбига иқрор бўлиб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлса; г) жиноятни фош қилишга фаол кўмаклашган бўлса; 3) содир қилинган қилмишнинг унча оғир эмаслиги, биринчи маротаба унча хавфли бўлмаган жиноят содир этган шахснинг ёшини ҳисобга олиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга қараб чиқиш учун юбориш мақсадга мувофиқ бўлса жиноят иши тугатилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling