Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet85/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

9-БОБ. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


85-модда. Исбот қилиш


Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.

Жиноят иши бўйича муҳим деб ҳисобланган ҳар бир ҳолат тўла, ҳар томонлама, холисона текширилиши лозим. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳақиқатни аниқлашдир. Ҳақиқат босқичма-босқич исботлаш асосида амалга оширилади. Исбот­лаш жараёни далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат.




86-модда. Исбот қилиш иштирокчилари


Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади.
Исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек, бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

1. Жиноят процессида исбот қилиш иштирокчиларини уч гурухга бўлиш мумкин:


а) исбот қилиш бурчи юклатилган давлат органлари ва мансабдор шахслар;
б) исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
в) исбот қилишда ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлган шахслар.
Исбот қилиш бурчи махсус ваколатга эга бўлган ваколатдор шахсларга юклатилган бўлиб, буларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд тегишлидир. Бошқа бирор орган ёки мансабдор шахсга бундай ваколат берилган эмас.
2. Исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқи жиноят ишидан манфаатдор бўлган иштирокчиларга берилган. Буларга гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айблов­чиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларидан иборат.
3. Исбот қилишда иштирок этиб, унда ҳуқуқ ва мажбуриятга эга бўлган иштирокчилар сифатида гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар ва бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Бу иштирокчилар далил­ларни топиш, тўплаш, текшириш, процессуал мустаҳкамлаш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling