Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Реабилитация учун асослар


Download 0.79 Mb.
bet82/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

83-модда. Реабилитация учун асослар


Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим:
1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса;
2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса;
3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса.

1. «Реабилитация» атамаси лотинча сўзбўлиб, «яроқлилиги­ни тиклаш» демакдир. Мазкур тушунча шахснинг олдинги ҳуқуқларини тиклаш, ҳалол номини ва обрўсини суд ёки маъмурий тартибда тиклаш деб тушунилади.


Табиийки, ушбу кенг мазмундаги маънони жиноят содир этмаган деб эътироф этилган айбсиз шахсларга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқдир. Агар қонун ўзгариши юз берган ёки жиноят либераллаштирилган, шунингдек, жиноят иши таркибининг йўқлиги сабабли тугатилган бўлса, жиноий таъқиб туфайли етказилган зараркомпенсация қилиниши лозим.
Реабилитация деганда бой берилган ҳуқуқ ва имтиёзларни қайтариш, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, озодликдан маҳрум этиш, айбсиз шахсларни ноҳақ ҳукм қилиш билан боғлиқ ҳуқуқ чекланишларини бартараф этиш, шунинг­дек, келгусида барча бузилган ҳуқуқларни тиклаш тушунилади.
Реабилитациянинг мақсади – айбсиз фуқаронинг оммавий ва хизмат соҳасига доир ҳуқуқданмаҳрум бўлишини бартараф этиш, жамиятда унинг ҳалол номини тиклаш– фуқаро ҳамда давлат ўртасида бузилган ишончни тиклашдан иборат.
Ноҳақ гумон қилинганлар, айбланганларнинг, баъзан эсаайбсиз ҳукм қилинганларнинг реабилитацияси – жиноят про­цессида жуда муҳим. У фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлик­лари, шаъни ва қадр-қимматининг муҳофаза қилинишини яхшироқ таъминлашни ўз ичига олади. Тўлиқ ва ўз вақтида реабилитация қилинишдан нафақат асоссиз ушлаб турилган, ҳибсга олинганлар, айбланувчи ва судланувчи сифатида ишга жалб этилган шахслар,балки давлат ҳам манфаатдордир.
2. Жиноят процессида жиноят ҳодисасини исботлаш шахсни айблаш ва ҳукм қилиш учун асослардан бири бўлиб ҳисобла­нади. Жиноят иши фактга нисбатан қўзғатилгани учун ҳам жиноят ишини қўзғатиш учун асос ва сабаблардан албатта ҳодисада жиноят белгиси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги исбот­ланиши шарт. Агар ҳодисада жиноят белгиси бўлмаса, жиноят ишини қўзғатиш рад этилади. Агар жиноят белгисимавжуд бўлса жиноят иши қўзғатилади.
Айрим ҳолатларда қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги аниқланиб қолса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи айбсиз деб топилиб,реабилитация этилиши лозим.
Дастлабки тергов ва суд муҳокамаси босқичларида жиноят ҳодисасининг мавжудлигини исбот қилиш зарурияти дастлабки тергов ва суд муҳокамасини давом эттириш ёки реабилитация асослари мавжудлигини эътироф этиш билан ҳал бўлади. Шахс амалда ҳеч қандай жиноий қилмишни содир этмаган, лекин суд муҳокамаси олиб борилган жиноят иши бўйича ҳодиса мавжуд бўлган ҳолларда шахснинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги сабабли шахс жиноий жавобгарликдан озод этилади.
2) Қилмишнинг жиноят ёки жиноят эмаслигини белгилай­диганаломатлар айни вақтда қилмишда жиноят таркибининг бор ёки йўқлигини ҳам англатади. Қилмишда жиноят таркиби­нинг йўқлиги шундан далолат берадики, тергов олиб борилган жиноят иши бўйича ҳодиса рўй берган, у муайян шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида содир бўлган, лекин у ўз аломатларига кўра жиноят ҳисобланмайди.
Айбланувчи ёки судланувчининг қилмишида жиноят тарки­би бўлмаган тақдирда терговчи ёки судья қилмиш ҳақиқатан содир этилганлигига, лекин унда жиноят таркиби йўқлигига ишонч ҳосил қилади.Қилмиш жиноят қонуни белгилаган тақиқни бузмаслиги ёки унча аҳамиятли бўлмаганлиги сабабли ижтимоий хавф туғдирмаслиги, жиноят ҳисобланмаслиги мум­кин. Бундай ҳоллар реабилитация учун асос бўлади.
3) Реабилитация асосининг алоҳида тури жиноят содир этишга шахснинг алоқадор эмаслиги ҳисобланади. Гарчи айнан ким томонидан ушбу жиноят содир этилганлиги номаълум бўлса ҳам, жиноят мазкур шахс томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланган ҳолат бунга мисолдир.
Бундай вазиятларда жиноят иши бўйича тергов олиб борила­ди, муайян шахсга нисбатан бўлган жиноий таъқиб эса тугати­лади. Биринчи ҳолатда шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинади ва тергов охиригача олиб борилади, иккинчисида эса, жиноят содир этган шахсни аниқлаш учун барча зарур чоралар кўрилади. Агар жиноят содир этган шахсни аниқлаш имконияти бўлмаса, иш бўйича тергов ҳаракатлари ЖПКнинг 364-моддаси 1-бандига кўра тўхтатилади, тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling