Жиноят-процессуал кодексига
Холисни рад қилиш масаласи суриштирувчи ёки терговчи томонидан ҳал этилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Холисни рад қилиш масаласи суриштирувчи ёки терговчи томонидан ҳал этилади.
Ишни тергов қилиш чоғида қўйилган рад қилиш масаласи суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан йигирма тўрт соат ичида ҳал этилади. Рад қилиш суд мажлисида қўйилган бўлса, бу масала шу мажлисда дарҳол ҳал этилади. Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. 1. Жиноят процессида ҳақиқатни аниқлаш, жиноят ишини тўла, ҳар томонлама, холисона текшириш ва мазмунан ҳал қилиш учун ЖПКнинг 76-79 моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнингвакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис бошқалар томонидан рад қилинишини кутмасдан ўзини ўзи рад қилиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, юқорида санаб ўтилган асослардан лоақал бири мавжуд бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва унинг вакиллари, ҳимоячи суд мажлисида давлат айбловини қўллаётган прокурор, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилинишлари мумкин. 2. Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида рад этиш масаласи прокурор, терговчи, суриштирувчи томонидан, суд мажлисида судья томонидан амалга оширилади. 3.Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши лозим, акс ҳолда инобатга олинмайди. Рад қилинган шахс, ўзи ҳақидаги арзноманинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги хусусида тушунтириш беришга ҳақли. 4. Рад қилиш масаласи алоҳида хонада (маслаҳатхонада) муҳокама қилинади. Агар судья рад қилинса, қолган судьялар ушбу масалани унинг иштирокисиз ҳал қилиши учун маслаҳатхонага кирадилар. Овозлар тенг бўлганда судья рад қилинган бўлади. Агар кўпчилик судья ёки бутун таркиб ёхуд суд котиби рад қилинган бўлса, масала тўла таркибдаги судьялар томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Якка таркибдаги судьяга берилган рад қилиш учун унинг ўзи томонидан кўриб чиқилади. 5. Прокурорга берилган рад қилиш юқори турган прокурор томонидан, суд мажлисида эса ишникўраётган судья томонидан ҳал қилинади. 6.Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисига берилган рад қилиш ишни кўраётган судья томонидан ҳал қилинади. 7. Суриштирувчи, терговчини рад қилиш масаласи назорат қилувчи прокурортомонидан ҳал қилинади. 8. Дастлабкитерговда эксперт, мутахассис, таржимон, ҳимоячи жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакилини рад қилиш суриштирувчи, терговчи томонидан, судда ишни кўраётган судья томонидан ҳал қилинади. 9. Тергов ҳаракатларида иштирок этаётган холисни рад қилиш тергов ҳаракатини ўтказаётган суриштирувчи, терговчи томонидан ҳал қилинади. 10. Дастлабки терговда рад қилиш ёки рад қилмаслик суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан йигирма тўрт соатда ҳал қилинади ва қарор чиқариб расмийлаштирилади. 11. Суд муҳокамасидаги рад қилиш ёкирад қилмаслик масаласи маслаҳатхонада дарҳол ажрим чиқариш билан ҳал қилинади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling