Жиноят-процессуал кодексига


Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстан


Download 0.79 Mb.
bet75/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстан­ция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тарти­бида кўришда иштирок эта олмайди. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
Жиноят ишини назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
Суриштирувчининг, терговчининг, шунингдек, суд маж­лиси котибининг ўз процессуал мажбуриятини бажариши, башарти ушбу иш қўшимча тергов юритиш ёки судда янгидан кўриш учун юборилган бўлса, улар томонидан тегишлича суриштирув, дастлабки тергов юритишга, шунингдек, суд мажлиси баённомасини тузишга монелик қилмайди. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

1. Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва суд мажлиси котиби жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақлари бўлмаса, рад этилишлари ёки ўзларини ўзлари рад қилишлари лозим.


Қуйидаги ҳолларда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва суд мажлисининг котиби жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад этилишлари лозим:
1) агар ушбу жиноят иши бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, эксперт, мутаххасис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи, гумон қилинувчи, айбланувчининг қонуний вакили ёки жабрланувчининг вакили сифатида ишти­рок этаётган ёки илгари иштирок этган бўлсалар;
2) агар ушбу ишни юритаётган судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва суд мажлиси котиби ёки юқорида санаб ўтилгаништирокчиларнинг қариндошлари бўлсалар;
3) улар ишнинг натижасидан манфаатдорлиги туфайли холис бўла олмаслиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
2. Агар ишни мазмунан кўрувчи судья илгари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд мажлисиниг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди. Судьянинг қамоққа олишга санкция берганлиги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтирганлиги ушбу ишни мазмунан кўришга ҳалал бермайди.
Прокурорнинг қамоққа олиш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимос қилганлиги биринчи инстанция судида давлат айбловини қўллашга ҳалал бермайди.
3. Биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси ёки назорат тартибида ишни кўришда иштирок этган судья, унинг иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим, қарор бекор қилинган бўлса, ўша ишни такроран кўришда иштирок эта олмайди. Қамоққа олиш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириштўғрисидагисуд ажрими устидан тушган протест ёки шикоятниапелляция тартибида кўрган судьялар бундан мустасно.
4. Агар судья жиноят ишини биринчи инстанция судида мазмунан кўрган бўлса, айнан шу ишни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
5. Агар судья ҳукм, ажрим, қарорларнингқонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида кўришда иштирок этган бўлса, ушбу ишни биринчи инстанция судида, кассация ва назорат инстанция судларида кўришда иштирокэта олмайди.
6. Агар судья кассация инстанция судида иштирок этган бўлса, ушбу ишни биринчи инстанция судида, апелляция ва назорат инстанциясида кўришда иштирок этишга ҳақли эмас.
7. Агар судья назорат тартибида иш юритишда иштирок этган бўлса, ушбу ишни биринчи инстанциясудида апелляция ва кассация инстанция судларида кўришда иштирок эта олмайди.
8. Ўзбекистон Республикасининг 2004 й. 27 август Қонунига кўра суриштирувчи, терговчи дастлабки терговга қўшимча қайтарилган ишлар бўйича дастлабки терговни юритишга, суд котиби судга янгитдан кўриш учун юборилган ишлар бўйича суд мажлиси баённомасини тузишга ҳақли.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling