Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳимоячининг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёкифуқаровий жавобгар вакилининг ишда иштирок этишигамонелик қиладиган ҳолатлар


Download 0.79 Mb.
bet77/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

79-модда. Ҳимоячининг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёкифуқаровий жавобгар вакилининг ишда иштирок этишигамонелик қиладиган ҳолатлар


Ҳимоячи, шунингдек, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили қуйидаги ҳолларда жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас, башарти у:
1) илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
2) ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндошлик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қариндошлик муносабатида бўлса;
3) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи лавозимида бўлса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: башарти у муомалага лаёқатсиз шахсларнинг вакили бўлса ёки ўзи ишлайдиган ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб қилинган муассасанинг вакили сифатида қатнашса;
4) ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланув­чининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса.

1.Ушбу моддада ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъво­гар, фуқаровий жавобгарнингвакилини жиноят ишини юритишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар тизими баён қилинган.


2. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганидаҳимоячи жабрла­нувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнингвакили албатта рад қилинишлари лозим:
1) илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
2) ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндош­лик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғриси­да у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаат­ларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қарин­дошлик муносабатида бўлса;
3) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи лавозимида бўлса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: башарти у муомалага лаёқатсиз шахсларнинг вакили бўлса ёки ўзи ишлайдиган ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб қилинган муассасанинг вакили сифатида қатнашса;
4) ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаат­ларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса.
5) ҳимоячи ёки вакил манфаатлари бир-бирига зид бўлган икки айбланувчини ҳимоя қилишга ёки жабрланувчи, фуқа­ровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига хиз­мат қилишга ҳақли эмаслар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling