Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet86/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

87-модда. Далиллар тўплаш


Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрла­нувчини, экспертни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш йўли билан тўпланади.

1. Жиноят иши юзасидан исбот қилиниши лозим бўлган ҳар бир ҳолат фақат рад қилиб бўлмайдиган далилларга асосланиши керак. Далиллар эса тергов ҳаракатлари натижасида тўпланади. Ушбу нормада тергов ҳаракатларининг турлари белгиланган. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд қонунда белгиланган тартибда ва усулда тергов ҳаракатларини ўтказиш билан далиллар тўплашга эришадилар.


2. Бу моддада ўн тўққизта тергов ҳаракати кўрсатилган бўлиб, уни шартли равишда қуйидагиларга ажратиш мумкин:
а) жисмоний шахсларни сўроқ қилиш натижасида тўпла­надиган маълумотлар, яъни гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, жабрланувчини, экспертни, гувоҳни сўроқ қилиш;
б) далилларни топиш мақсадида ўтказиладиган тергов ҳара­катлари. Бунга олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлан­тириш; мурдани эксгумация қилиш; экспертиза ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш, тақдим этил­ган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалариорқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш киради.
в) далилларни текшириш мақсадида ўтказиладиган тергов ҳаракатларига: юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўр­сатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; эксперемент ўтка­зиш киради. Далилларни текшириш тергов ҳаракатлари далил­ларни топиш мақсадида ўтказилган тергов ҳаракатларининг ҳужжатларига асосланади.


88-модда. Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар,

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling