Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet89/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

тергов ёки суд ҳаракатининг ўтказилиш жойи ва вақти, шарт-шароитлари, жараёни ва натижалари, бунда топилган моддий объектлар тавсифи ва уларнинг иш учун аҳамиятли бўлган белгилари;
тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси иштирокчилари тасдиқлашни сўраган фактлар;
уларнинг юз бераётган ҳодиса сабаблари хусусидаги кўрсатувлари, тушунтиришлари, мулоҳазалари;
улар томонидан берилган илтимосномалар, шикоятлар, рад этишлар;
тергов ҳаракатини олиб бориш ёки суд муҳокамаси жараёнидаги тартиббузарлик ҳоллари, шунингдек, бу тартиббузарликларни бартараф этиш ва олдини олиш учун кўрилган чора-тадбирлар киритилади.

1. Факт ҳақидаги маълумотнинг далил кучига эга бўлиши шартлариданбири − унинг мақбуллигини таъминлаш учун тегишли равишда расмийлаштирилганидан кейингина далил сифатида фойдаланилади.


2. Тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ҳам далил кучига эга. Уларни сифатли, мазмунли ва саводли ёзиш шарт. Баённомани юритиш масъулияти суриштирувчи, терговчига, судмуҳокамаси баённомаси эса, − раислик қиладиган судья ва суд мажлиси котибига юклатилган.
3. Баённомаларга:
1) қандай тергов ҳаракати амалга оширилаётганлиги;
2) кимнинг ваколатига мансублиги;
3) тергов ва суд ҳаракатининг иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги;
4) тергов ҳаракати ўтказилган жой, вақти, шарт-шароитлари, жараёни, натижалари, топилган моддий обьектлар, уларнинг умумий тавсифи, иш учун аҳамиятли бўлган белгилари;
5) тергов ҳаракати ва суд муҳокамаси иштирокчилари тасдиқлашни сўраган фактлар;
6) уларнинг юз бераётган ҳодиса сабаблари хусусидаги кўрсатувлари, илтимослари, тушунтиришлари, мулоҳазалари, шикоятлари, рад этишлари;
7) тергов ҳаракати ва суд муҳокамаси олиб бориш жараёнида тартиббузарликка йўл қўйилганлиги, уларни бартараф қилиш ёки олдини олиш учун кўрилган чора-тадбирлар ва х.з.лар киритилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми­нинг”Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2004 йил 24-сенябрдаги 12-сонли қарорида далилларни қайд этишга қўйилган талаблар баён қилинган.
Қуйидаги ҳолларда далилларни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган ҳисобланади:
− тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга оид маълумотлар йўқлиги;
− тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилмаганлиги;
− тергов ва суд бошланган ҳамда тугалланган вақтнинг кўрсатилмаганлиги;
− ЖПК 90-93-моддаларида назарда тутилган бошқа талабларнинг бажарилмаганлиги.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling