Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар.
92-модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
Тергов ҳаракатлари иштирокчиларининг, шунингдек, суд муҳокамасидаги тарафларнинг бу ҳаракатлар жараёни ва натижалари акс эттирилган баённома билан танишиш, худди шунингдек, баённомага қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳуқуқлари таъминланиши керак. Суриштирувчи ёки терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши биланоқ бу ҳаракат иштирокчиларига баённомани ўқиб чиқишга имкон беради ёхуд илтимосларига кўра уларга ўқиб беради. Шундай тартибда раислик қилувчи ёки унинг топшириғига биноан суд мажлиси котиби суд залидан ташқарида бажарилган суд ҳаракати иштирокчиларини, шунингдек, тарафларни суд мажлиси баённомасидаги ушбу суд ҳаракатига тааллуқли ёзувлар билан таништиради. Оғзаки билдирилган қўшимчалар, тузатишлар, фикр-мулоҳазалар, эътирозлар, илтимослар ва шикоятлар баённомага киритилади, ёзма равишда ифода этилганлари эса баённомага илова қилинади. Ўчиришлар ёки киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳот берилади. Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар. 1. Ўтказилган тергов ҳаракатлари иштирокчилари ва суд муҳокамасининг тарафлари бу ҳаракатнинг қай тарзда амалга оширилганлиги ва қандай натижага эришилганлиги қайд этилган баённома билан танишиш, унга қўшиимча, ўзгартиш ва тузатишлар киритишга ҳақлидир.Тергов ҳаракатини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахс эса уларни бу ҳуқуқларини таъминлашлари шарт. Зеро, ҳар бир ўтказилган тергов ҳаракати устидан манфаатдор иштирокчиларнинг шикоят қилишга ҳақли эканликлари ҳисобга олинса, бу суриштирувчи, терговчи ва судга улар фаолиятини тўғрилигини тасдиқловчи қўшимча кафолат ҳисобланади. 2. Суриштирувчи, терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши билан унга мазмун-моҳияти, процессуал тартиби эришилган натижалар акс эттирилган баённомани ўзи ўқиб бериши ёки иштирокчиларнинг ўзига у билан тинишиш имкониятини яратиши керак. Суд мажлиси залидан ташқарида ўтказилган тергов ҳаракатининг баённомаси раислик қилувчининг рухсати билан суд мажлиси котиби томонидан суд ҳаракати иштирокчиларига ҳамда тарафларга таништирилади. 3. Баённома билан танишган иштирокчилар оғзаки ёки ёзма тарзда қўшимчалар, тузатишлар, фикр-мулоҳазалар, эътирозлар, илтимослар ва шикоятлар қилишлари мумкин. Юқорида қайд қилинган масалаларнинг оғзаки шакли баённомага киритилади, ёзма шакли баённомага илова қилинади. Баённомага киритилган қўшимча сўзлар ва ўзгартишлар хусусида уни имзолашдан олдин изоҳ берилиши керак. 4. Тергов ҳаракати баённомаси билан танишиб, унинг тўғрилигига амин бўлган иштирокчилар ўз розиликларини тасдиғи сифатида уни имзолайдилар. Баённоманинг ҳар бир саҳифасининг остига ва охирига имзо чекилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling