Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш


Download 0.79 Mb.
bet99/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

101-модда. Ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш


Сўроқ қилинувчига ишнинг унга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида сўзлаб бериш таклиф қилинмоғи лозим. Сўроқ қилинувчи эркин сўзлаб берганидан кейин унинг кўрсатув­ларини тўлдириш ва аниқлашга қаратилган саволлар берилиши мумкин.

1. Сўроқ қилинадиган шахс ўз хоҳиши (ташаббуси) билан керакли маълумотларни сўзлаб бериши муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун сўроқ қилинувчига ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш имкони берилади. Сўроқ қилинувчи ўз ташаббуси билан воқеликни сўзлаб берганидан кейин суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ва суд савол бериши мумкин. Бироқ, эркин сўзлаб бериш жараёнида сўроқ қилинувчи ишга тааллуқли бўлмаган маълумотларни сўзлайверса, сўроқ қилувчи вақтни самарали тежаш мақсадида сўроқни тўҳтатиб тегишли саволларга жавоб беришни талаб қилишга ҳақли.


2. Эркин сўзлаб бериш жараёнида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд сўроқ қилинувчининг заруратсиз гапини бўлмасдан эшитиб, агар шундай зарурат туғилса, ишнинг мазмунидан четга чиқмасдан у ёки бу ҳолларни равшанроқ сўзлаб беришни таклиф қилиши мумкин.
3. Гумон қилинувчига ўз кўрсатувларини эркин сўзлаб бе­ришдан аввал қандай жиноят содир этишда гумон қилинаёт­ганлигини эълон қилиб, бу тўғрида савол беради, шундан сўнг гумон қилинувчи ўз кўрсатувларини эркин сўзлаб беради.
4. Айбланувчининг кўрсатувларини эшитишдан аввал суриштирувчи, терговчи, прокурор унинг ўз айбига иқрор бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб олгандан cўнг, унга эълон қилинган айбнома бўйича кўрсатувларини эшитиши лозим.


102-модда. Ишора қилувчи саволлар
беришга йўл қўйилмаслиги


Кутилаётган жавобга бевосита ёки билвосита йўналти­риш мазмунидаги саволлар ишора қилувчи саволлар деб ҳисобланади. Ишора қилувчи саволлар бериш тақиқланади.

1. Ушбу модданинг мазмунига кўра, ишора қилувчи саволлар деб, сўроқ қилинувчига муайян жавобнинг мазмунини англа­тиш хусусиятига эга бўлган ва бевосита ёки билвосита йунал­тирувчи мазмундаги саволлар тушунилади. Сўроқ пайтида бу каби саволлар бериш ёхуд кутиладиган жавобга ишора қилиш ман этилади.


2. Сўроқ жараёнида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд берган саволлар сўзма-сўз баённомада акс эттирилиши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling