Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувларини баҳолаш


Download 0.79 Mb.
bet107/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

112-модда. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувларини баҳолаш


Гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин.
Гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозим.

1. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувлари гувоҳлар ва бошқа шахсларнинг кўрсатувларидан тубдан фарқ қилади. Айбланувчи ўзига нисбатан қўйилган айблов бўйича кўрсатувлар берар экан, унинг кўрсатувларида баён қилинган фикрлар чалғитиш руҳида бўлиши мумкинлигини назардан четда қолдирмаслик керак.


2. Гумон қилинувчининг содир этилган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, ишдаги бошқа мавжуд далиллар йиғиндиси билан тасдиқланган тақдирдагина айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин.
3. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақ­дирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғлиқ ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозим.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми ҳақида»ги қарорида таъкидлан­ганидек, судланувчи томонидан терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳолати у иш бўйича тўпланган ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан холисона тасдиқланган­дагина айблов ҳукми чиқаришга асос бўла олади.


113-модда. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз


Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз - ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан ва унга айблов эълон этилмасдан олдин берган хабаридир.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд оғзаки хабарни баённомада акс эттиради, унга арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва унда арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling