Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат


Download 0.79 Mb.
bet110/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

116-модда. Гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат
ўз розилиги билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган шахслар


Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига таал­луқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.
1.Шахснинг яқин қариндошлари, уларнинг хатти-ҳаракат­ларига оид ҳолатлар тўғрисида кўрсатув бермасликка ҳақли эканлиги гувоҳ иммунитети деб аталади. Бу қоидага кўра яқин қариндошлар, агар уларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гувоҳ тариқасида чақирсалар, ҳозир бўлишлари шарт, лекин ўзларининг яқин қариндошлари тўғрисида кўрсатув бермасликка ҳақлари бор.
2. Яқин қариндошлар жумласига, ЖКнинг саккизинчи бўли­мига мувофиқ, ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фврзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари киради.
3. Ҳар қандай шахс ўз яқин қариндошлари тўғрисида кўрса­тув беришга ҳақли ва бу тўғрида тегишлича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ёзма мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, улар кўрсатувларини ўз қўллари билан ёзиб бериш ҳуқуқига ҳам эга.
4. Шахс ўзининг яқин қариндошларига нисбатан кўрсатув бериш-бермаслик сабабларини билдиришга мажбур эмас.


117-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини процессуал мажбуриятларнибузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш


Гувоҳ ёки жабрланувчининг шахси аниқлангандан ва унга процессуал ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилгандан кейин у кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, бу ҳақда сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар.

1. Яқин қариндошлар кўрсатув беришга рози бўлганларида уларни кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилмайди. Аммо улар била туриб ёлғон кўрсатув бермасликлари ва акс ҳолда ЖКнинг 238-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлан­тирилиши лозим. Улар огоҳлантирилганлиги ҳақида сўроқ баённомасида ёкисуд мажлиси баённомасида ёзиб қўйилади.


2. Гувоҳ тариқасида чақирилган шахсга унинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганда, агар угумон қилин­ган шахс, айбланувчи ёки судланувчинингяқин қариндоши бўлса кўрсатув бермасликка ҳаққи борлиги тўғрисида хабардор қилиниши шарт. Яқин қариндошлик тегишли ҳужжатлар воситасида текширилиб аниқланмоғи лозим. Шахс ўзининг яқин қариндоши ҳақида кўрсатув бериш жараёнида ҳам муайян саволларга жавоб бермай, ўз ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling