Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинишимумкин бўлмаган шахслар


Download 0.79 Mb.
bet109/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

115-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинишимумкин бўлмаган шахслар


Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида:
1) ҳукм ва ажрим чиқариш жараёнида келиб чиққан масалаларни маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида - судьяни ва халқ маслаҳатчисини;
2) жиноят иши юзасидан ўз вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида - ҳимоячини, шунингдек, жабрланувчининг, фуқаровий даъво­гарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилини;
3) руҳий ёки жисмоний нуқсони сабабли иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатни тўғри идрок этиш ва бу ҳақда кўрсатув бера олиш лаёқатига эга бўлмаган шахсни сўроқ қилиш мумкин эмас.

1. Шахс гувоҳ сифатида чақирилиши учун унга жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолат маълум деган тахмин бўлиши керак. Бу ҳолат унга ходиса шоҳиди бўлганлиги учун ёки бошқаларнинг гапидан ёхуд ҳужжатлардан маълум бўлиши мумкин. Бироқ, гувоҳлик берувчи ўз кўрсатувларининг манбаини ҳам кўрсатиши лозим.


2. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувига баҳо беришда, унингҳақиқийлиги юзасидан шубҳа туғилмаслиги учун айрим ҳолатларни ҳам инобатга олиш лозим (хизмат бўйича бўйсу­ниш, қариндошчилик, дўстлик ёки ёқтирмаслик муносабатлари ва ҳ.к.). Ушбу ҳолатлар мавжудлиги уларнинг кўрсатувлари далил бўлиш-бўлмаслиги ҳақида олдиндан баҳо беришга ёки сўроқ қилинмасликларига сабаб бўла олмайди. Лекин жиноят процессининг шундай иштирокчилари борки, улар қонун бўйича муайян сабабларга кўра, гувоҳ ва жабрланувчи тариқа­сида сўроқ қилиниши тақиқланган.
3. Биринчи турдаги иштирокчилар бу судья ва халқ масла­ҳатчиси бўлиб, улар ҳукм ва ажрим чиқариш жараёнида келиб чиққан масалаларни маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинишига йўл қўйилмайди. Қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқла­ниши, судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавоб­гарлик каби қоидалар судьялар мустақиллигининг кафолати бўлиб хизмат қилади. Улар 2000 йил 14 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 67-моддаси­да мустаҳкамланган.
4. Иккинчи турдаги иштирокчиларга ҳимоячи, жабрланувчи­нинг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг ваки­ли киради. Ҳимоячини ўз процессуал вазифаларини бажариш жараёнида унга маълум бўлган маълумотлар – айбланувчини ҳимоя остига олгани сабабли унга айбланувчи, унинг қарин­дошлари ва шу кабилар етказган маълумотлар юзасидан сўроқ қилиниши тақиқланган. Бундай чеклашнинг зарурати айбланув­чига ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлашнинг конститу­циявий принципидан келиб чиқади. Агар ҳимоячига мурожаат қилиш хавф-хатар туғдириб, ҳимоячи гувоҳга айланиши ва унга ёрдам сўраб мурожаат қилган айбланувчига қарши кўрсатув бериши мумкин бўлса, айбланувчи ҳимоячи хизматидан амалда фойда­лана олмаган бўларди. Шу сабаб жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилига ҳам тегишли.
5. Кўрсатув бериш лаёқатига эга бўлмаган шахслар гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахсларнинг учинчи турига кирадилар. У ёки бу шахсни гувоҳ сифатида сўроқ қилишга унинг руҳий ёки жисмоний нуқсон­лари тўсқинлик қилиши мумкин. Қонун бу нуқсонлар рўйха­тини олдиндан белгиламай, қонунда иш бўйича аҳамияти бўлган ҳолатларни шахс тўғри қабул қилишига монелик қила­диган нуқсонлар ҳақида сўз юритилади. Шахснинг иш бўйича гувоҳ бўлишга қодирлиги масаласи ҳар бир алоҳида ҳолда ва бу шахснинг касаллик тури ҳамда даражасига, шунингдек, у кўрсатувлар берадиган ҳолатларга қараб ҳал қилинади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling