Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришданбош тортишга йўл қўйилмаслиги
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
118-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришданбош тортишга йўл қўйилмаслиги
Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаётган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас. Аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида бу ҳолатларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. 1. Давлат сирларини ошкор қилиш ва ўзгага бериш, яъни давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилиш, жиддий жиноят ҳисобланади. Давлат сирини ёки ҳарбий сирни ифодалаган ҳужжатни ёки ашё ёки моддаларини йўқотиш шунингдек, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (ЖКнинг 162-163 моддалари). Касб билан боғлиқ сирлар ҳам қонун билан муҳофаза қилинади. 2. Шахс давлат сирлари, ҳарбий сирлар ёки касб сири билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида сўроқ қилишга чақирилганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд бу сирларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар берган саволларга шахс жавоб бериш-бермасликни сирни сақлаш қоидаларига биноан ҳал қилмоғи лозим.Лекин сўроқ чоғида фақат бу ҳолатлар сир сақланади деган баҳона билан кўрсатув беришдан бош тортиш мумкин эмас. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд шахсни сўроқ қилиш чоғида юқорида келтирилган сирларни, шунингдек, шахснинг ҳаётига оид сир тутиладиган ҳолатларни ошкор бўлишига йўл қўймаслиги ва шунга оид зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. 3. Қонунга кўра давлат сирлари ўта муҳим мутлоқ ҳарбий , сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий турларда бўлади. Улардан фойдаланиш тартиблари қонун билан белгиланган ва барча учун мажбурийдир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд давлат сирлари ва бошқа турдаги сирларнинг ошкор бўлмаслигини таъминлаш мақсадида сўроқни, хатто суд мажлисида ҳам ёпиқ ўтказилишини таъминланиши лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling