Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ


Download 0.79 Mb.
bet105/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

11-БОБ. ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ


109-модда. Гумон қилинувчини ва айбланувчинисўроқ қилиш тартиби


Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96-108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек, ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.

1. Гумон қилинувчива айбланувчини сўроқ қилиш ЖПКнинг 96-108-моддаларида белгиланган умумий қоидалар асосида олиб борилади. Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилишда, шунингдек, ЖПКнинг 11-бобида назарда тутилган, сўроқ қилишнинг махсус қоидаларига ҳам риоя қилинади.


2. ЖПКнинг 96-108-моддаларида барча шахсларни сўроқ қилишда сўроқ қилиш жойи, сўроқ қилиш учун чақирув, сўроқ қилинувчининг шахсини ва қайси тилда кўрсатув бера олишини аниқлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш, ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмаслиги, сўроқ қилинувчининг ҳужжатлари ва бошқа ёзувларидан фойдаланиши, сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқларда берган кўрсатувларини ўқиб эшиттириш, сўроқ қилинувчига нарсалар ва ҳужжатларни кўрсатиш, сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш, сўроқни давом этиш вақти ва қўшимча сўроқ тўғрисидаги қоидалар белгиланган.
3. ЖПКнинг 11-бобида фақат гумон қилинувчи ва айбланув­чини сўроқ қилишни тартибга солувчи сўроқ қилиш муддат­лари, гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлари, гумон қилинувчи ва айбланув­чини кўрсатувларини баҳолаш, айбини бўйнига олиш тўғрисида арзга бағишланган қоидалар назарда тутилган.


110-модда. Сўроқ қилиш муддатлари


Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирмай, сўроқ қилиниши керак.
Суд тергови кетаётганда судланувчига истаган вақтида кўрсатув бериш ҳуқуқи судья томонидан таъминланиши шарт. Агар судланувчи бирор суд ҳаракати ўтказилаётган пайтда кўрсатув бериш тўғрисида истак билдирса, суд унга шу ҳаракатлар тугаши биланоқ кўрсатув бериш учун имконият яратади.

1. Суриштирув ва дастлабки тергов босқичида гумон қили­нувчи ва айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирмай, сўроқ қилиниши керак. ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ва айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахслар ҳам гумон қилинувчи ҳисобланганлиги боис, улар тегишли давлат органига олиб келинган ёки етиб келган пайтдан бошлаб, дарҳол ёки йигирма тўрт соат ичида сўроқ қилиниши керак (359-моддага берилган шарҳга қаранг).


2. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмидаги “сўроқ қилиниши керак” ибораси гумон қилинувчи ва айбланув­чининг сўроқ чоғида саволларга жавоб беришга мажбурлигини англатмайди. Кўрсатув бериш уларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади (ЖПКнинг 46 ва 48-моддалари). Гумон қилинувчи ва айбланувчи кўрсатув бериш воситасидан ўзини ҳимоялаш учун фойдаланиши ёки ундан воз кечиши мумкин. Кўрсатув беришдан бош тортганлиги учун улар жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
3. Судланувчига истаган вақтида кўрсатув бериш ҳуқуқитаъминланиши, у илтимос қилгани биланоқ сўроқ қилиниши шарт. Агар судланувчи бирор суд ҳаракати ўтказилаётган пайтда кўрсатув бериш тўғрисида истак билдирса, суд унга бу ҳаракатлар тугаши биланоқ кўрсатув бериш учун имконият яратади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling