Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Сўроқнинг давом этиш вақти


Download 0.79 Mb.
bet104/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

107-модда. Сўроқнинг давом этиш вақти


Сўроқнинг умумий давом этиш вақти бир кунда саккиз соатдан ошмаслиги лозим. Дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соат танаффус бу ҳисобга кирмайди.



  1. Моддада кўрсатилганидек, тергов ҳаракатлари эрталаб соат 6-00 дан кечқурун соат 22-00 гача давом этиши мумкин. Шунга кўра агар сўроқ қилиш соат 6-00 да бошланган бўлса, унинг муддати соат 15-00 дан ошмаслиги керак.

  2. Сўрокнинг давом этиш вақтини атайлаб чўзиб, терговчи­нинг вақтини асоссиз равишда сарф қиладиган гувоҳ, жабрла­нувчи, гумон қилинувчи ва айбдорнинг ҳаракатлари салбий таърифланади ва шундай ҳаракатларни овоз ёзиш, видео, кинога олиш воситаларига қайд этиш мумкин бўлиб, бу ҳолат ушбу шахсларга нисбатан суд мажлисида тегишли таъсир этиш чоралари қўллашга асос бўлади.



108-модда. Қўшимча сўроқ


Қўшимча сўроқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
1) сўроқ қилинувчи ишнинг ўзига маълум бўлган барча ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бера олиши учун ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган сўроқнинг умумий давом этиш вақти етарли бўлмаса;
2) сўроқ қилинган шахс илгари берган кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш истагини билдирса;
3) айбланувчига янги ёки ўзгартирилган ёхуд қўшимча айблов эълон қилинса;
4) суриштирувчи ёки терговчи томонидан илгари сўроқ килинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини прокурор қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
5) суриштирувчи ёки бошқа терговчи томонидан илгари сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини ишни юритиш учун қабул қилган терговчи қўшимча сўроқ қилиш йўли билан текшириб кўришни лозим топса;
6) илгари сўроқ қилинган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим янги саволлар туғилса;
7) шахс сўроқ қилинганидан кейин ишга киришган захирадаги халқ маслаҳатчиси ушбу шахсни янгитдан сўроқ қилишни талаб қилса.

1.Шарҳланаётган мазкур модданинг талаблари қўшимча сўроқ ўтказиш ҳоллари доирасини чегаралайди ва бу ҳоллар қўшимча сўроқ ўтказиш учун ягона асос бўлади.


2. Қўшимча сўроқ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан сўроқ қилинувчи гувоҳ, жабрланувчи, гумон қили­нувчи, айбланувчи ва бошқа шахслардан жиноят иши бўйича оғзаки маълумотлар олишдан иборат бўлиб, улар иш бўйича аҳамиятга эга ва баённомада қайд этилиши лозим.
3. Дастлабки сўроқдаги вақт жараёни, олинган маълумот­ларнинг ҳажми ёки мазмуни, берилган саволларнинг мазмун ва уларга олинган жавобларни текшириб кўриш талаб қилинса, қўшимча сўроқ ўтказишга тўғри келади.
4. Сўроқ қилинувчи шахснинг сўроғи саккиз соатдан ошади­ган бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд сўроқ қилишни тўхтатади ва эртаси куни давом эттиради. Бу тўғрида баённомада қўйидаги ёзув қайд этилади: «Сўроқ саккиз соатни ташкил қилгани сабабли у тўхтатилди». Сўроқ қилинувчи шахс баённомада қўйидаги ёзувларни қайд этади: "Сўроқ баённомаси мен томонимдан тўлиқ равишда ўқиб чиқилди. Менинг сўзимдан тўғри ва аниқ ёзилган", кейин у ушбу ёзувнинг тагига ҳамда юқорида қайд этилган ёзувнинг тагига ўз имзосини қўяди ва терговчи баённомага: «Сўроқ килдим - терговчи» деб имзо қўйиб, сўроқни кейинга қолдиради. Сўроқ бошқа кун давом эттирилади ва шу куннинг баённомасида қайд этилади.
5. Агар сўроқ қилинган шахс илгари берган кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш истагини билдирса, сўроқ пайтида кўрсатувларини нима сабабларга кўра тўлдириши ёки ўзгар­тиришини аниқлаб, шу тўғрида баённомада қайд этиши зарур. Акс ҳолда қўшимча сўроқ ўтказиш сабаби муфассал равишда аниқланмай қолади.
6. Агар дастлабки тергов давомида айбланувчига эълон қи­линган айбдан ташқари у томонидан содир қилинган янги жи­ноят ҳаракатлари аниқланса ёки қилинган жинояти тўғрисида янада тўлиқроқ маълумотлар, далиллар олинган бўлса, суриш­тирувчи, терговчи, прокурор шунга асосан ушбу айбномани янгилаш, ўзгартириш ёхуд қўшимча киритиш мақсадида янги айб эълон қилади, яъни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш тўғрисида янги қарор тузади, айбланувчини шу қарор билан таништириб, уни янгитдан сўроқ қилади. Ушбу сўроқдан аввал ҳам сўроқ қилинувчига унинг процессуал ҳуқуқ ва бурч­лари тушунтирилади.
7. Агар прокурор ёки терговчи илгари сўроқ қилинган шахс­нинг кўрсатувлари тўғри ва тўла ёзилганлигига шубҳа қилса, у ушбу сўроқ қилинган шахсни қўшимча сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.
8. Жиноят ишини юритиш учун қабул қилган терговчи илгариги суриштирувчи ёки терговчи томонидан сўроқ қилин­ган шахснинг кўрсатувлари тўғри ёзилганлигини текшириш мақсадида бу шахсни қўшимча сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.
Шахснинг кўрсатувлари нотўғри ёзилганлиги аниқланса, терговчи бунинг сабабларини текшириб, ҳақиқатни аниқлаши керак.
9. Агар сўроқ қилинувчи илгари нотўғри ёки ёлғон кўрсатувлар берган бўлса, суриштирувчи, терговчи ва прокурор ҳамда суд ушбу шахсни қўшимча сўроқ қилишга ҳақли ва ёлгон ёки нотуғри кўрсатувлар бериш сабабларини аниқлаши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling