Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлар


Download 0.79 Mb.
bet106/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

111-модда. Гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлар


Гумон қилинувчини, шунингдек, айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан бевосита олдин суриштирувчи, терговчи ушбу Кодекснинг 98-100-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни бажариши шарт.
Шундан сўнг суриштирувчи, терговчи:
1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекс­нинг 46 ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
2) гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузган ҳимоя­чининг ёхуд, агар гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузишга улгурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди;
3) гумон қилинувчига унинг қандай жиноят содир этишда гумон қилинаётганлигини эълон қилади;
4) гумон қилинувчига ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги тўғрисидаги қарорни тақдим қилади ва айбловнинг моҳиятини тушунтиради.
Суриштирувчи, терговчи айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин у ўзини айбли ҳисоблаши-ҳисоб­ламаслигини ёки ўз айбини тўла ёхуд қисман рад этиши ёки этмаслигини аниқлаши шарт.
Суриштирувчи, терговчи ушбу моддада санаб ўтилган ҳаракатларнинг бажарилишини гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сўроқ баённомасида, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд қилади.

1. Гумон қилинувчини ва айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин суриштирувчи, терговчи сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига мувофиқ сўроқ қилинувчини чақириши, унинг шахсини ва қайси тилда кўрсатув бериши мумкинлигини аниқлаши шарт.


2. Шундан кейин суриштирувчи, терговчи гумон қилинув­чига, айбланувчига ЖПКнинг 46-ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради; сўроқ қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузган ҳимоячининг ёхуд ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузишга ул­гурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди; гумон қилинувчига унинг қандай жиноят содир этганликда гумон қилинаётганлигини эълон қилади. Агар иш бўйича шахсни ишда айбланувчи тари­қасида жалб қилиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, унга қарорни тақдим қилади ва айбловнинг моҳиятини тушунтиради.
3. Суриштирувчи, терговчи айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин у ўзини айбли ҳисоблаши-ҳисобламас­лигини ёки ўз айбини тўла ёхуд қисман рад этиши ёки этмас­лигини аниқлаши шарт. Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида ўзини ушбу иш бўйича айбли эканлигини тан олиш-олмаслиги ҳақида терговчи ёки суриштирувчи саволлар беради.
4. Суриштирувчи, терговчи юқорида санаб ўтилган ҳаракат­ларнинг бажарилишини гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сўроқ баённомасида, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling