Жиноят-процессуал кодексига


Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 92-94 моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади


Download 0.79 Mb.
bet94/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 92-94 моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят иши бўйича тўпланган, текширилган ва қонунда белгиланган тартиб ва усулда расмийлаштирилган далилларга қонун, ички ишончи ҳамда ҳуқуқий онгига таяниб баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,мақбуллиги ва ишончлилигига кўра баҳоланади.


2. Далилни ишга алоқадорлиги, яъни дахлдорлиги деганда,исботланиши лозим бўлган ҳолатларнинг бирон-бир жиҳатини, фактлар ва нарсалар тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаши, рад этиши ёки шубҳа остига қўйиши жиҳатидан аҳамияти тушунилади.
Далилнинг иш учун аҳамиятли бўлиши қатъи хулосалар чиқаришда, бир тўхтамга келишда муҳим ҳисобланади. Ишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган маълумот далил деб эътироф этилмайди ва юридик кучга эга бўлмайди.
3. Далилни мақбул дейиш учун у қонунда белгиланган тартибда ва усулда олинган ва процессуал расмийлаштирилган бўлиши керак.
Бунинг учун:
1) далилларниқайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш механизмига риоя қилиш;
2) баённомани имзолаш шартларни бажариш;
3) тўпланган далилларни текшириш чораларини кўриш лозим.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли қарориданомақбул далил деб эътироф этишнинг шартлари кўрсатилган.
Текшириш натижасида ҳақиқатни очилишига хизмат қилган далиллар ишончли далиллар дейилади. Ишончли далиллар бутун бир тизимни ташкил этиши керак. Ҳар бир исботланиши лозим ҳолат айнан ишончли, яъни рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан асослантирилиши лозим. Ишончли далиллар бир бирини тўлдиради ва ҳақиқатни мустаҳкамлайди. Бундай далилларни жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.
5. Қонун бузилиши оқибатида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан олинган далил намақбул деб топилади.
Далилни номақбул деб топиш масаласи гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар томонидан ҳам қўйилиши мумкин.
Суд далилни номақбул деб топганда, уни далиллар мажмуи­дан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling