69-модда. Мутахассис
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақирилади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин.
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий-техника воситаларини (магнитофон, видеомагнитофон, кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни) қўллаш учун мутахассис чақирилиши мумкин.
Тергов ва суд муҳокамасига мутахассис чақириш ҳамда унинг иштирок этиши тартиби ушбу Кодекснинг91, 92, 136-138, 146, 147, 149, 151, 156 ва 93-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
1. Жиноят процессида билими ва тажрибаси билан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга маслаҳати ва фикри билан яқиндан ёрдам берадиган иштирокчи бу мутахассисдир. Мутахассис дастлабки тергов ва суд муҳокамасида далилларни топиш, тўплаш ва текширишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зарур билими ва малакаси билан хизмат қилади.
2. Дастлабки тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий техника воситаларидан кенг фойдаланилади. Масалан: тергов ҳаракатларини ўтказишда телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишда, магнитофон, видеомагнитофон, фотоаппарат кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни қўллашда мутахассис чақирилади.
3. Мутахассисни чақириш ва уни иштирок этиш тартиби ЖПКнинг 91, 92, 136-138, 146, 147, 149, 151, 156, 193-моддаларида белгиланган. Бунга далилларни мустаҳкамлаш усулларини қўллашга кўмаклашиш суд мажлисида техник воситалардан фойдаланишга кўмаклашиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш мурдани кўздан кечириш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперимент ўтказиш, экспертиза текшируви ўтказиш учун намуналар олиш каби тергов ҳаракатларида фотосурат, кинотасвир, видеоёзувдан фойдаланиш, схемалар, режалар, чизмалар тизимини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |