Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Қонуний вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.79 Mb.
bet60/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

61-модда. Қонуний вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Қонуний вакил:
ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчи, тер­говчи, прокурор ёки судга чақирилганидан хабардор бўлиш;
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати билан шу шахснинг сўроқ қилинишида иштирок этиш;
ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан ҳоли учрашиш;
ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу Кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Қонуний вакил:
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши;
ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаш­тириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги;
ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Қонуний вакил гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, шунинг­дек, ҳимоячи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мум­кин. Бундай ҳолларда қонуний вакил юқорида айтиб ўтилган процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбурият­ларига эга бўлади.
1. Қонуний вакилнинг ушбу модда биринчи қисмида кўрса­тиб ўтилган ҳуқуқлари тўла таъминланиши учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд масъулдир. Қонун билан кафолат­ланган бу ҳуқуқлар чекланиши жиддий процессуал оқибатларга сабаб бўлади.
2. Айни вақтда қонуний вакил, ушбу модданинг иккинчи қисмидаги процессуал мажбуриятларни бажариши, қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шарт. У вакилликдан ўз манфаатларини кўзлаб фойдаланиши, ўзи вакиллик қилаётган шахснинг қонуний манфаатларига ва истакларига бефарқ бўлиши тақиқланган. Акс ҳолда у қонуний вакиллик қилишдан четлатилиши, унинг вазифасини амалга ошириш учун ишга адвокат жалб қилиниши даркор.
3. Қонуний вакил гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида сўроқ қилинганда, ҳимоячи, фуқаровий даъвогар ёхуд фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этаётганида ҳам ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажариши лозим.
4. Гувоҳ сифатида қонуний вакил ишнинг барча ҳолатлари, шу жумладан, ўз вакиллигидаги шахснинг ҳаёти, тарбияси, шунингдек, қилмиши ва унга сабаб бўлган ҳолатлар тўғрисида кўрсатув беришга ҳақли. Унинг кўрсатувларига нисбатан далилларни текшириш ва баҳо беришга оид умумий процессуал қоидалар ҳеч қандай истисносиз қўлланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling