Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаровий жавобгар


Download 0.79 Mb.
bet58/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

58-модда. Фуқаровий жавобгар


Айбланувчи томонидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахс томонидан етказилган зарар учун қонунга кўра мулкий жавобгар шахс, корхона, муассаса ёки ташкилот ишда фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин. Фуқаровий жавобгар сифатида жалб қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.

1. Жиноят процессида фуқаровий жавобгар бўлиб, жисмоний шахс, корхона, ташкилот ва муассаса иштирок этади. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг фуқаровий жавобгар деб таниш тўғрисидаги қарори ва суд ажрими чиқарилган ҳамда эълон қилинган вақтдан бошлаб иштирокчи сифатида пайдо бўлади. Бунинг учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд етказилган мулкий ва маънавий зарар ким ва қайси юридик шахс томонидан қопланиши аниқлаб олиниши керак.


Фуқаровий жавобгар айбланувчи ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида етказилганмулкий ва маънавий зарарни қоплаши лозим.
Агар айбланувчи мулкий ва маънавий зарарни қоплашни ўз зиммасига олса, фуқаровий жавобгар жалб этилмайди. Фуқаро­вий жавобгар шахс сифатида кўпроқ вояга етмаган руҳий, жисмоний камчилиги бўлган шахснинг ота-оналари, хомий ва васийлари жалб қилинади. Жиноий жавобгарликка тортиш субъекти бўлмаган шахсларнинг ота-оналари, хомий ва васий­лари жиноят процессида фуқаровий жавобгар бўлмайдилар. Юридик шахсни фуқаровий жавобгар деб тан олиш учун мулкий зарар етказган шахс билан ёзма шартномаси бўлиши керак.


59-модда. Фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари


Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг иш материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Фуқаровий жавобгар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим қилиши; ҳақиқатни аниқлашга далил­ларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқин­лик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

1. Фуқаровий жавобгар қуйидагиҳуқуқларга эга:


1) фуқаровий жавобгар ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши;
2) фуқаровий даъвонинг асил моҳияти, талаби ва унга асос бўлган ҳолатлар нималардан иборатлигини билиши;
3) фуқаровий даъвога қарши даъво қўзғатиши ёки эътироз билдириши;
4)тушунтиришлар бериш ва билдирилаётган даъвога нисбатан кўрсатувлар бериши;
5) ўзига ва яқин кишиларига нисбатан кўрсатув бермаслиги;
6) даъво юзасидан ёзма ҳужжатлар, ишга қўшиш шарти билан далиллар келтириш, кўрсатувларбериши;
7) она тилида сўзлаши ва таржимон хизматидан фойдала­ниши;
8) ўзининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиши;
9) илтимослар қилиши, рад этиши;
10) жиноят иши тамом бўлгандан кейин иш материаллари билан танишиши, ўзига тегишли масалаларни кўчириб олиши ва илтимослар қилиши;
11) биринчи инстанция суди мажлисида тараф сифатида иштирок этиб, далилларни текширишда, суд музокарасида иштирок этиши, суд мажлиси баённомаси билантанишиб, унга эътирозларини билдиришга ҳақли;
12) суд ҳукмининг фуқоровий даъвога оид қисми билан танишиб, юқори инстанция судига шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли;
13) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли;
14) юқори инстанция суди мажлисида иштирок этиб, қўшимча материаллар тақдим қилишга ҳақли;
15) апелляция, кассация, назорат инстанция судларига мулкий даъво юзасидан берилган шикоят ва протестлар билан танишиши ва ўз эътирозларини билдиришга ҳақли.
2. Фуқоровий жавобгар қуйидаги мажбуриятларни бажариш­ни ўз зиммасига олиши лозим:
1) жиноят орқасида етказилган мулкий зарарни қоплашга мажбур;
2) мулкка арест солиш тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаши;
3) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ҳамда фуқаровий даъвога тегишли маълумотларни, ҳужжатларни ва бошқа далилларни тақдим қилиши лозим;
4) ҳақиқатни тиклашга тўсқинлик қилиб, далилларни йўқ қилишга уриниш, соҳталаштириш, гувоҳ, жабрланувчиларни, фуқоровий даъвогарни қўрқитиш ёки кўндиришга уриниш мумкин эмас. Умуман олганда қонунга хилоф хатти-ҳаракат­ларни қилмаслиги лозим;
5) дастлабки терговда ва суд мажлисларида процессуал тартибга қатъий риоя қилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling