Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини тушунтириббериш ва бу ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлаш мажбурияти


Download 0.79 Mb.
bet63/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

64-модда. Процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини тушунтириббериш ва бу ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлаш мажбурияти


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья гумон қили­нувчига, айбланувчига, судланувчига, шунингдек, жабрланув­чига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига берилган ҳуқуқларини тушунтириб бериши ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятларини таъминлаши шарт. Шу билан бирга процесс иштирок­чиларига юкланган мажбуриятлар ва уларни бажармаслик оқибатлари тушунтирилиши лозим.

1. Жиноят ишини юритиш учун масъул шахслар, хусусан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья ишда иштирок этаётган барча шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ваколат ва масъулиятларини батафсил тушунтиришлари лозим. Бу қонунийлик ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш тамойилларининг узвий шартидир. Бу ҳақда ЖПК 11 ва 18-моддаларига берилган шарҳларга қаранг.


2. Ушбу моддада ҳуқуқлари тушунтириш шарт бўлган иштирокчилар қаторида давлат айблавчиси, ҳимоячиси ва суд мажлиси котиби кўрсатилмаган. Чунки улар ўз ҳуқуқий мақоми ва мавқеи бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятларидан тўла хабар­дор ҳисобланади. Жамоат айблавчиси ва жамоат ҳимоя­чисининг вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПКнинг 436-моддасига биноан судда раислик қилувчи томонидан тушунтирилади.
3. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья жиноят ишини юритишда иштирок этаётган шахсларга, уларнинг ҳуқуқларини тушунтириб бериш билан бирга бу ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур имкониятларни ҳам яратиб беришлари, таъминлашлари лозим.
4. Процесс иштирокчиларига юкланган мажбуриятлар, уларни бажармаслик оқибатлари ва бунинг учун қонуний жавобгарлик айниқса мукаммал тушунтирилмоғи, жумладан, барча гувоҳ­ларга, жабрланувчиларга бир йўла сўзлаб берилмасдан, улар­нинг ҳар бирига айрим-айрим муайянлаштириб айтиб берил­моғи қонунийлик тамойилини юқори даражада кафолатлайди.
5. Ҳар бир иштирокчи жиноят ишини юритиш жараёнида биринчи марта ҳозир бўлиши биланоқ ўз ҳуқуқий мақомидан хабардор қилиниши ва айрим процессуал (тергов) ҳаракати ўтказиш бошланганида унга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлари янада муфассал тушунтирилиши зарур. Шу муносабат билан иштирокчида туғилган саволларга қонунга ҳавола қилиб жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.
6. Жиноят иш юритувида иштирок этаётганларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгани ҳақида тегишли процессуал ҳаракатларнинг баённомасига ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзув киритилиши ва уни барча иштирокчилар имзолаши лозим. Зарур ҳолларда айрим иштирокчиларга, айниқса гумон остидаги, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён этилган ёзма мақомлари тақдим этилиши уларнинг ўз ҳуқуқларидан фаол фойдаланиши, мажбуриятларини тўла бажаришларига қўшимча кафолат беради. Бундай тартиб баъзи иштирокчи­ларни гўё ҳуқуқлари тушунтирилмагани ҳақида асоссиз арз­ларининг олдини олади.


65-модда. Гувоҳ



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling