37-модда. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи
бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан терговчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек, дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек, терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.
Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари терговчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
1. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳ бошлиғи ва унинг ўринбосари терговчининг бевосита раҳбари бўлиб, мансабдор шахс сифатида ўз ваколатлари доирасида жиноятни очиш, унинг олдини олиш ҳамда терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб борилиши таъминлаш юзасидан назорат олиб боради.
2. Тергов бошқармаси, бўлинмаси,гуруҳбошлиғи ва унинг ўринбосари: а) жиноят ишларини қўл остидаги терговчиларнинг малакаси ва тажрибасига кўра тақсимлайди. Агар жиноят ишиоғир ёки ўта оғир, очилиши мураккаб, кўп эпизодли бўлса, бир неча терговчидан иборат тергов гуруҳини тузиб, жиноят ишини уларга топширади. Тергов гуруҳининг бошлиғини тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси раҳбари томонидан тайинланади;
б) жиноят ишини бир терговчидан бошқа терговчига ўтказади, тергов гуруҳининг таркибини ва раҳбарини ўзгартиради;
в) терговчининг дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги асослантирилмаган қарорини бекор қилади.
г) баъзи тергов ҳаракатларини ўтказилмаганлиги, айбланувчини қидириш чораларикўрилмаганлигини кўрсатади;
д) терговчининг ноқонуний, асослантирилмаган қарорларини бекор қилиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритади;
е) жиноят иши материалларини текширади;
ё) шахсни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, жиноятни тавсифлаш, айблов ҳажмини белгилаш, терговнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш, бу тергов ҳаракатларини ўтказишда иштирок этишни лозим топса, терговчи ваколатиданфойдаланиб, дастлабки терговни шахсан ўзи олиб бориши мумкин.
3. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳ бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг ёзма кўрсатмаларини терговчи бажариши шарт. Агар терговчи бу кўрсатмалар билан келишмаса унинг ижросини тўхтатмаган ҳолда назорат қилувчи прокурорга шикоят қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |