Жиноят-процессуал кодексига


Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзи­нинг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолат­ларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас


Download 0.79 Mb.
bet45/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзи­нинг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолат­ларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

1. Айбланувчининг қонуний ҳуқуқларидан фойдаланиш им­кониятини яратмаслик терговчининг ваколатидан ташқарига чиқиш деб ҳисобланади ва ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқа­ради. Масалан: айбланувчини шарт бўлган ҳолда ҳимоячи би­лан таъминламаслик, таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқу­қидан маҳрум қилиш ҳукмни бекор қилинишига асос бўлади.


Айбланувчи қонун билан белгиланган ҳуқуқлар тўғрисида тўла тасаввурга эга бўлиши учун терговчи айб эълон қилгандан кейин ҳар бир ҳуқуқ ва мажбуриятнинг мазмунини айбланув­чига тушунтириши лозим. Бу эса айбланувчининг ўз ҳуқуқлари­дан фойдаланишва мажбуриятларини тўла хис қилиб бажа­ришга ундайди.
2. Айбланувчи қуйидаги ҳуқуқлар билан таъминланган:
1) ўзини нимада айбланаётганлигини билиш. Бунга кўра айбланувчи унга қўйилган айбнинг мазмуни ва унинг у ёки бу даражадаги исботини акс эттирган айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш қарори билан танишиб чиқиши лозим. Терговчи бу қарорнинг нусхасини айбланувчига бериши керак. Агар қарорга у ёки бу ўзгартиш ва қўшимчалар кири­тилса, айбланувчига маълум қилиниши ва қарорнинг нусхаси тушунтирилиши лозим;
2) айбланувчи қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг ҳолатлари бўйича тушунтириш ва кўрсатувлар беришга ҳақли. Айбланувчининг айблов ҳамда ишнинг ҳолатлари бўйича бер­ган кўрсатуви далил сифатида баҳоланиши, бу унинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш воситаси эканлиги, сидқидилдан қилмишига пушаймон бўлиб, жиноят иши бўйича ҳақиқий ҳолатларини очилишига ёки жиноятни давом этишининг олдини олишга берган ёрдами унинг аҳволини енгиллаштириши мумкинлиги тушунтирилиши керак. Айбланувчининг берган кўрсатувидан қайтиши ҳеч қандай оқибатни келтириб чиқармаслиги ва аҳволини ёмонлашувига олиб келмаслиги лозим. Айбланувчи қачон кўрсатув бериш истагини билдирса, албатта терговчи томонидан сўроқ қилиниши керак;
3) айбланувчида она тилида сўзлаш ва таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд. Бу ҳуқуқини таминламаслик Жи­ноят процессуал қонун нормасини жиддий бузилиши (487-мод­да) деб қаралади ва ҳукмни бекор қилишга асос бўлади. Айбла­нувчи таржимон хизматидан бепул фойдаланади. Айбланувчига нафақат оғзаки балки барча ёзма ҳужжатлар ҳам таржима қилиб топширилади;
4) айбланувчи ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи учрашиш шунингдек, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга оширишга ҳақли. Ушбу масала ЖПК нинг 24-модда­сида принцип даражасига кўтарилган бўлиб, ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда (ЖПКнинг 51-моддаси) ҳимоячи билан таъминламаслик Жиноят процессуал қонун нормасини жиддий бузиш деб қаралади ва ҳукмни бекор қилишга асос бўлади (ЖПКнинг 487-моддаси). Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш вояга етмаган ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши лозим бўлган айбланувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. Айбла­нувчи кўрсатув бериш, қўйилган айбга эътироз билдиришни шахсан амалга оширади;
5) айбланувчи илтимоснома бериш ва рад этиш ҳуқуқига эга. Илтимосномани ва рад қилишни терговчи бажарса ёки бажар­маса ҳам асослантирилган қарор чиқариши шарт. Терговчининг чиқарган қарори устидан айбланувчи шикоят қилишга ҳақли;
6) айбланувчи далиллар тақдим қилишга ҳақли. Айбланув­чининг кўрсатуви далиллар манбаларининг турига киради (ЖПКнинг 81-моддаси). Айбланувчининг тақдим этган далил­лари бошқа далиллар билан боғлиқлиги, ҳақиқийлиги, жиноят ишига алоқадорлиги ва мақбуллигига кўра баҳоланади.
7) айбланувчи ва унинг ҳимоячиси терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этишга ҳақли. Бунда айб­ланувчи ва унинг ҳимоячиси ўтказилаётган тергов ҳаракатига халал бермасликлари лозим. Тергов ҳаракати баённомаси билан қатнашган бошқа иштирокчилар қаторида айбланувчи ва унинг ҳимоячиси таништирилади. Улар томонидан билдирган эътироз тергов ҳаракати баённомасида акс эттирилиши лозим;
8) айбланувчининг муҳим ҳуқуқларидан бири жиноят иши материаллари билан танишишдир. Терговчи айбланувчини ушбу ҳуқуқидан унумли фойдаланиши учун барча имкониятни яратиб бериши шарт. Айбланувчи жиноят иши материали билан танишиб чиқиши учун муддат белгиланмаган, лекин айбланув­чи атайин танишиб чиқишни чўзса, муддат қўйилиши мумкин. Жиноят иши материали терговчининг иштирокида амалга оши­рилади. Айбланувчи жиноят иши материалидан истаган ҳажмда нусха кўчириб олиши мумкин. Терговчи тергов муддатидан чиқиб кетмаслик учун иш билан таништириш вақтини белгилаб олиши керак;
9) айбланувчи терговчи ва прокурорнинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорининг асослари билан келишмаса, унга эътироз билдириши ва суд муҳокамасини ўтказишни талаб қилиб, оқлов ҳукми чиқарилишига эришиш ҳуқуқига эга;
10) қамоққа олиш, қамоқда сақлаб туриш масалаларини ҳал қилишда суд мажлисида иштирок этиш, суд ажрими устидан апелляция тартибида шикоят қилиш ва апелляция тартибида иш юритишда иштирок этишга ҳақлидир;
11) айбланувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд­нинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли.Уни қийнаш, азоб бериш, хўрлаш, таҳқирлаш, кўрсатув олиш учун ҳар қандай ноқонуний усулларни қўллаш қатъиян тақиқланади. (ЖПК 88-модда) Айбланувчининг шикояти проку­рор томонидан уч кун ичида кўриб чиқилиши ва тегишли тар­тибда ҳал қилиниши лозим. Айбланувчи шикояти юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлардан қониқмаса, жиноят про­цессининг кейинги босқичларида ҳам айнан шу шикоят билан судга мурожаат қилишга ҳақли;
12) судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эга. Охирги сўз сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жиноят процес­суал қонун нормасини жиддий бузилиши деб ҳисобланади ва ҳукмни бекор қилишга асос бўлади (ЖПКнинг 487-моддаси).
3. Айбланувчи қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:
1) айбланувчи, терговчи, прокурор ва суд чақирувига биноан белгиланган муддатда етиб келиши шарт. Бу талабни сабабсиз бажармаслик мажбурий келтириш ёки қўлланилган эҳтиёт чорасининг турини оғирроғига алмаштиришга асос бўлади;
2) Айбланувчи дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этиши шарт. Агар айбланувчи қочиб кетса, унинг қаерда эканлиги номаълум бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида бўлиб, уни олиб келишни имкони бўл­маса ёки айбланувчи оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиганкасалликка чалинган холларда жиноятиши тўҳтатилади (ЖПК нинг 364-моддаси). Суд муҳокамаси икки ҳолатда судланувчи­нинг иштирокисиз ўтказилиши мумкин. Биринчиси,- у Ўзбекис­тон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлиб, судга келишдан бўйин товлаган, лекин унинг иштирок этмаслиги ҳақиқатга тўсқинлик қилмаган ҳолатда, иккинчиси,- тартибни бузганлиги учун суд залидан чиқариб юборилганда судланувчининг ишти­рокисиз суд мажлиси ўтказилади;
3) айбланувчи ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиб, далил­ларни йўқ қилиш ёки сохталаштириш, жабрланувчи ва гувоҳ­ларни қўрқитиш, кўндиришга уриниш билан шуғилланиши мумкин эмас;
4) айбланувчи ўзига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасига оид талабларни сўзсиз бажариши лозим;
5) айбланувчи тергов ҳаракатларини ўтказишга халал бер­маслиги лозим, чунки тергов ҳаракатларини ўтказишда айбла­нувчининг розилиги талаб этилмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг бу ҳақда қарори, суднинг ажрими бу тергов ҳаракатларини ўтказишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, уни ижро этиш мажбурий ҳисобланади.
Айбланувчи дастлабки терговда, суд мажлисида барча қонуний талабларни бажариши ва тартибни сақлаши лозим.
3. Айбланувчига айбсизлик презумпциясига кўра ўз айбсиз­лигини исботлаш мажбурияти юклатилмаган. Бу “Инсон ҳуқуқ­лари Умумжаҳон Декларацияси”нинг 10-моддаси ҳамда Ўзбе­кистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси билан кафолатланган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling