Жиноят-процессуал кодексига


Айбланувчи ёки судланувчи қамоқда бўлса, ҳимоячи у билан ҳоли учрашишга ҳақлидир. Бунда учрашувлар сони ва давом этиш вақти чегараланмайди


Download 0.79 Mb.
bet53/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Айбланувчи ёки судланувчи қамоқда бўлса, ҳимоячи у билан ҳоли учрашишга ҳақлидир. Бунда учрашувлар сони ва давом этиш вақти чегараланмайди.
Ҳимоячи ўз вазифасини амалга ошириши муносабати билан билган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳимоячи:
гумонни ёки айбловни рад этадиган ёхуд жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усулларни қўллаши ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши;
ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаш­тириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги;
ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтидан бошлаб адвокат ҳимоячи вазифа­сини бажаришни рад этишга ҳақли эмас.

1. Ҳимоячининг ҳуқуқий мақоми унинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари, имтиёзлари, мажбурияти ва масъулиятидан иборат. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳимоячининг процессуал ҳуқуқлари бирма-бир санаб ўтилган. Улардан бирортасидан ҳимоячи маҳрум этилиши мумкин эмас. Модданинг қолган уч қисмида ҳимоячининг мажбуриятлари батафсил баён этилган. Улардан бошқа мажбуриятларни ҳимоячининг зиммасига юклаб бўлмайди.


2. Ҳимоячининг процессуал фаолияти гумон остидаги шахсни турли беҳуда шубҳалардан, айбланувчи, судланувчини асосланмаган айбловдан халос қилиш, шубҳа ва айбловни рад қилувчи далиллар излаш ва тақдим қилишдан, айбланувчини оқлайдиган ёхуд жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолат­ларни аниқлашда айбланувчига ҳамда тергов-судга юридик ёрдам кўрсатишдан иборат. У айбланувчининг ҳар қандай манфаатларини эмас, қонуний, инсонга ва жамиятга хос ман­фаатларини ёқлашга, муҳофаза қилишга даъват этилган. Ҳи­моячининг мақсади жиноий таъқиб органлари ва суд томонидан шахсни етарли асоссиз, ноўрин айблаши ва жазолашига йўл қўймасликдан иборат.
3. Жиноят ишининг юритувига масъул шахслар бу борада ҳар бир ҳаракатни ва қарорни қонун талабларига оғишмай риоя қилиб, қонун берган ваколатлар доирасида амалга оширишлари лозим. Уларнинг фаолиятини ҳимоячи синчковлик билан кузатиб бориши, хатога йўл қўйилмаслиги учун барча чора­ларни кўриши лозим. Бу йўналишда ҳимоячи қонун кучидан, унда назарда тутилган тартиб-қоидалардан фойдаланади. У ҳатто қонунда кўрсатилмаган бўлса-да, тақиқланмаган барча усул ва воситаларни қўллайди. Ҳимоячининг фаолияти одил судлов мақсадларига зид эмас, мосдир.
4. Ҳимоячининг иш услуби суриштирувчини, терговчини, прокурорни, судни чалғитиш, билатуриб нотўғри томонга йўналтириш эмас, аксинча, уларнинг процессуал фаолияти қо­нуний ва ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бўлишига эришиш­дир. Шу сабабли ҳимоячи иш бўйича йўл қўйилган хато ва нуқсонларни тактик жиҳатдан моҳирона танқид қилиши мақсад­га мувофиқдир.
5. Ҳимоячи ўз фаолиятида қонунга суянади ва ички ишончи билан мустақил иш юритади, ҳимоялаш йўналиши тўғри бўлиши учун масъул. Айни вақтда у ўз ҳимоясидаги шахснинг фикр-мулоҳазалари, истаклари билан ҳам боғлиқдир. Ҳимоячи ўз ҳимоясидаги шахснинг фикрига қарши йўл тутолмайди, лекин унга тўғри, ҳаққоний усул ва воситалардан фойдаланиш афзал эканини тушунтира билиши лозим. Ҳимоячи ўзининг ҳимоясидаги шахсга тўғри, ҳақиқатни ифодалайдиган кўрсатув ва тушунтириш бериш, қилмиши учун чин кўнгилдан иқрор бўлиб, пушаймон қилиш каби маслаҳатларни беришга ҳақли.
6. Ҳимоячи иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун турли далилларни излаши ва тақдим қилиши, бунинг учун шахсан ёки адвокатлик ҳайъати, фирмаси, бюроси орқали тегишли давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мансабдор шахсларга ҳамда фуқароларга мурожаат қилиши мумкин. Зарур бўлса, ишнинг турли ҳолатларини қайтадан чуқур текшириш, ревизия, инвентаризация, махсус текширув, экспертиза тайинлаш, қўшимча гувоҳлар излаш, ҳужжатлар тузиш ва тақдим қилиш, бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида асослантирилган таклиф ва илтимосномалар киритиши мумкин.
7. Ҳимоячи иш бўйича ўз ҳимоясидаги шахснинг иштиро­кида ўтказиладиган ҳар қандай тергов ҳаракатида ҳозир бў­лишга ҳақли. Бундай тергов ҳаракатлари ҳақида суриштирувчи ва терговчи ўзвақтида ҳимоячига хабар беришга мажбур.
8. Адвокат ҳимоячи сифатида иштирок этишидан бошқа бир қанча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Бу ҳақда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги 1998 йил 25 декабр қонунига қаранг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling