Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ва
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
62-модда. Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ва
фуқаровий жавобгарнинг вакиллари Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакиллари тариқасида адвокатлар, вакил сифатида иштирок этишга махсус рухсатномалари бўлган шахслар, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига кўра ишда қатнашишга рухсат берилган яқин қариндошлар ва бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин. Вакилнинг ишда иштирок этиши учун унинг жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар билан тузган топшириқ шартномаси асос бўлади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари иштирок этиши учун алоҳида ваколатнома керак эмас. Раҳбар томонидан берилган ишонч қоғози бўйича юридик шахсларнинг вакиллари сифатида унинг штатдаги ходимларига ва адвокатларга рухсат этилади. Жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили ишда ўзи вакиллик қилаётган шахс билан бирга, шунингдек, унинг ўрнида ҳам иштирок этади. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар иш юритишнинг исталган вақтида вакилдан воз кечишга ёки бошқа шахсни вакил қилиб олишга ҳақлидир. 1. Вакил ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахснинг ваколатини, унинг топшириғига асосан амалга оширувчи шахсдир. Гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, маҳкум ва оқланган шахслар ўзларига тегишли ҳуқуқлардан қонуний вакиллари ва ҳимоячи ёрдамида ҳам фойдаланишлари мумкин. Жиноят ишларини юритишнинг барча босқичларида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар вакилга эга бўлиши мумкин. Иш юритувда иштирок этадиган бошқа шахслар, жумладан, гувоҳ, эксперт, мутахассис кабилар ўзларининг процессуал ҳуқуқларидан бевосита ўзлари фойдаланадилар. Жиноят ишини юритишда масъул бўлган лавозимли шахслар ўз ваколатларини фақат ўзлари амалга оширадилар. Гувоҳ, эксперт, мутахассис, холис ва таржимон ҳам мажбуриятларини бевосита ўзлари бажарадилар ва бунинг учун ҳеч кимни вакил сифатида таклиф қилишлари мумкин эмас. 2. Вакил сифатида адвокатлар ва махсус рухсатномага эга шахслар, жумладан юридик шахсларнинг раҳбарлари ва улар томонидан вакиллик ишончномаси берилган шахслар жиноят ишларини юритишда иштирок этиш учун суриштирувчи, терговчи, прокурор, суддан рухсатнома олишлари шарт эмас. Лекин уларнинг иштироки қонунда кўрсатилган асослар ёки бошқа муайян сабабларга кўра ман этилган ёхуд мақсадга мувофиқ бўлмаса, суриштирувчи, терговчи, прокурор – қарор, суд эса- асослантирилган ажрим чиқариб, уларни иш юритишда вакил бўлишларини рад этиши мумкин. 3. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар жиноят ишини юритишда ўз қариндошлари ёки ҳар қандай шахсни вакил тариқасида иштирок этишларини илтимос қилиши мумкин. Лекин бунинг учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг розилиги зарур. Бу ҳолларда шахс зиммасига вакиллик вазифасини юклаш тўғрисида у билан жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар, Фуқаролик кодексининг 46-бобига риоя қилиб, шахсан топшириқ шартномасинитузиши лозим. Унда вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил баён этилади. 4. Жиноят ишини юритиш учун масъул лавозимдагилар, шунингдек, эксперт, мутахассис ва таржимон жиноят иши бўйича вакил бўлиши мумкин эмас. Бу уларнинг холис бўлиш тамойилига путур етказган бўлур эди. 5. Ҳар бир жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар бир неча шахсни вакил сифатида танлаш ва уларга тегишлича топшириқ бериш, шунингдек, бир шахс бир неча жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида жиноят ишида иштирок этиши қонунда тақиқланмаган. Масалан, жабрланувчининг вакили айни вақтда фуқаровий даъвогарнинг ҳам вакили сифатида ишда иштирок этиши мумкин. Лекин процессуал ҳуқуқий манфаатлари ўзаро мос бўлмаган шахслар ягона вакилни танлашлари ишнинг холисона ҳал қилинишига путур етказган бўлурди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling