Жиноят-процессуал кодексига


Фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахс айни вақтда жабрланувчининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини бажаради


Download 0.79 Mb.
bet57/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахс айни вақтда жабрланувчининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини бажаради.

1. Жиноят натижасида моддий-маънавий зарар кўрган шахс, унинг қонуний вакили корхона, муассаса, ташкилот ёки проку­рор томонидан қўзғатилган даъво аризасига кўра суриштирув­чи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими билан фуқаровий даъвогар деб топилиб, қуйидаги ҳуқуқ ва мажбу­риятларига эга бўладилар:


1) фуқаровий даъвогар қонун билан белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни билиши керак;
2) даъво аризаси фақат ёзма тарзда расмийлаштирилади, унинг тузилишигаҳеч қандай шарт қўйилмаган, лекинмазмунига жиддий эътибор бериш зарур. Жиноят процессидаги фуқаровий даъвогарнинг даъвоси жиноят иши билан узвий боғлиқ бўлиши керак. Агар кўрилган моддий, маънавий зарар жиноят оқибати эканлиги исботланмаса фуқаровий даъвогар жиноят процессининг иштирокчиси бўла олмайди.
3) фуқаровий даъвогар даъвосини исботлаш мақсадида далиллар тақдим қилишга ҳақли. Тақдим этилган далиллар тегишли равишда баҳоланиши ва ишга қўшилиши мумкин. Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тақдим этилган далиллар етарли эмас ёки ишга алоқаси ёўқ деб топилса, бу ҳақда фуқаровий даъвогарга маълум қилинади. Фуқаровий даъвогар қўшимча далиллар тақдим қилишга ва уни баённомага киритилишини талаб қилишга ҳақли;
4) фуқаровий даъвогар она тилида сўзлаш ва таржимон хизматидан тўла фойдаланиш ҳуқуқига эга. Фуқаровий даъво­гар қўзғатилган даъво юзасидан тушунтиришлар беришга ҳақли. У ўз тушунтиришларини она тилида ёки биладиган тилида беради;
5) фуқаровий даъвогар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳамда самарали ҳимоя қилиш учун вакил олишга ҳақли, вакил сифатида шартнома асосида адвокатлар иштирок этадилар;
6) фуқаровий даъвогар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суддан даъвосига оид масалалар юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Унинг илтимосномаси қабул қилини­ши, бажарилиши лозим. Агар бажарилмаса, нима сабабдан бажарилмаганлиги асослаб берилиши керак. Фуқаровий даъво­гар ушбу илтимосноманинг натижасидан норози бўлса, қайта­дан илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли;
7) фуқаровий даъвогар суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд, суд котиби, эксперт, мутахассисга нисбатан рад қилиш ҳуқуқига эга.
8) фуқаровий даъвогар дастлабки тергов ва судда ўз даъвосини таъминлаш чораларини кўришга оид талаблар билан чиқишга ҳақли.
9) дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин иш материали­нинг даъвога оид қисми билан танишиб, ундан ўзига тегишли маълумотларни кўчириб олишга ҳақли;
10) биринчи инстанция судларда даъвосини қўллаб суд терговида далилларни текширишда ва суд музокарасида тараф сифатида иштирок этишга ҳақли;
11) суд ҳукмининг даъвосига оид қисми устидан норози бўлса, аппеляция, кассация ва назорат тартибида шикоят қилишга, қўшимча материаллар тақдим этишга, берилган шикоят ёки протест унинг манфаати билан боғлиқ бўлса, ушбу ҳужжатлар билан танишишга ва эътирозлар билдиришга ҳақли.
12) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли.
13) ўз даъвосини суд харажатларини тўламасдан фуқаролик тартибида ундириб беришларини талаб қилишга ҳақли.
2. Фуқаровий даъвогар юқорида санаб ўтилган ҳуқуқлар билан бир қаторда қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:
1) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан талаб этилган вақтда етиб келиши ва даъвони тасдиқловчи далиллар келтириши керак;
2) ҳақиқатни аниқлашга хизмат қилиши, далилларни сохта­лаштириш ёки йўқ қилишга уриниши, гувоҳ ва экспертларни ўз кўрсатувлари хулосаларини ўзгартиришга кўндиришида ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан дастлабки тергов ва суднинг иш юритувига тўсқинлик қилиши мумкин эмас;
3) дастлабки терговда ва судда тартибга риоя қилиши, талабларни бажариши керак;
3. Фуқаровий даъвогар прокурор ва жабрланувчи билан яқин алоқада бўлган жисмоний ва юридик шахс бўлиб, жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланади. Фуқаровий даъвони тўла, ҳар томонлама ва холисона исботлаш жиноят ходисаси билан узвий боғлиқ ҳамда жиноят ишини тўғри квалификация қилишда муҳим омил ҳисобланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling