Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261, 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.
Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек, била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
1. Гувоҳ суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасининг иштирокчиси сифатида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) она тилида кўрсатув бериши, агар жиноят иши юритилаётган тилни билмаса бепул таржимон хизматидан фойдаланиши; таржимоннирад этиши;
2) кўрсатувни ўз қўли билан ёзиб бериши;
3) сўроқ баённомаси билан танишиши ва ўз имзоси билан тасдиқлаши;
4) сўроқ баённомасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиши;
5) кўрсатув беришда уни тасдиқловчи далиллар ва ҳужжатлар тақдим этиши;
6) ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокат хизматидан фойдаланиши;
7) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьянинг хатти-ҳаракатлари, қарор ҳамда ажримлари устидан шикоят қилиши мумкин.
2. Гувоҳнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
1) гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан тайинланган жойда ва белгиланган вақтда ҳозир бўлиши керак. Айрим ҳолатларда суриштирувчи, терговчи, прокурор гувоҳни у ҳозир бўлган жойда, масалан, иш жойида ёки касалхонада сўроқ қилиши мумкин;
2) гувоҳ кўрсатув беришга мажбур бўлган шахс. У ишнинг натижасидан манфаатдор бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, кўрган ёки эшитган маълумотлари хусусидаҳаққоний кўрсатув бериши керак. Гувоҳ бирон бир жиноятнинг тафсилотини бошидан охиригача билмаса ҳам сўроқ қилиниши мумкин. Унинг кўрсатуви баҳоланганда бошқа тўплангандалилларгатўла мос келиши керак.
3)гувоҳ суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг берган саволларига тўла жавоб қайтариши керак, лекин унга бериладиган саволлар у кўрган ёки эшитган маълумотлар ҳамда ҳолатлар доирасида бўлиши лозим.
4) гувоҳ суриштирув, дастлабки тергов ва судда эшитган маълумотларнисўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор қилиши мумкин эмас. Акс ҳолда, ЎзР ЖКнинг 239-моддаси билан жиноий жавобгар қилинади.
3. Айрим ҳолларда гувоҳга нисбатан мажбурлов чоралари қўлланилади. Масалан: чақирувга биноан ҳозир бўлмаганда мажбурий келтириш, гувоҳнинг кўрсатуви муҳим аҳамиятга эга бўлганда унинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида тиббий муассасага жойлаштириш.
4. Гувоҳ ёлғон кўрсатув берганлиги ёки кўрсатув беришдан бўйин товлаганлиги учун ЎзР ЖКнинг 238 ва 240-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |