Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet68/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

69-модда. Мутахассис


Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақири­лади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин.
Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий-техника воситаларини (магнитофон, видеомагнитофон, кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни) қўллаш учун мутахас­сис чақирилиши мумкин.
Тергов ва суд муҳокамасига мутахассис чақириш ҳамда унинг иштирок этиши тартиби ушбу Кодекснинг91, 92, 136-138, 146, 147, 149, 151, 156 ва 93-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

1. Жиноят процессида билими ва тажрибаси билан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга маслаҳати ва фикри билан яқиндан ёрдам берадиган иштирокчи бу мутахассисдир. Мутахассис дастлабки тергов ва суд муҳокамасида далилларни топиш, тўплаш ва текширишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зарур билими ва малакаси билан хизмат қилади.


2. Дастлабки тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий техника воситаларидан кенг фойдаланилади. Масалан: тергов ҳаракатларини ўтказишда телефон ва бошқа сўзлашув қурилма­лари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишда, магнитофон, видеомагнитофон, фотоаппарат кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни қўллашда мутахассис чақирилади.
3. Мутахассисни чақириш ва уни иштирок этиш тартиби ЖПКнинг 91, 92, 136-138, 146, 147, 149, 151, 156, 193-модда­ларида белгиланган. Бунга далилларни мустаҳкамлаш усул­ларини қўллашга кўмаклашиш суд мажлисида техник восита­лардан фойдаланишга кўмаклашиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш мурдани кўздан кечириш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперимент ўтказиш, экспертиза текшируви ўтказиш учун намуналар олиш каби тергов ҳара­катларида фотосурат, кинотасвир, видеоёзувдан фойдаланиш, схемалар, режалар, чизмалар тизимини киритиш мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling