Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 72-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
71-модда. Таржимон
Таржимон қуйидаги ҳолларда чақирилади: 1) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёхуд уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт, мутахассис иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса ёинки кар ёки соқов бўлса; 2) бирор матнни бошқа тилдан таржима қилишга зарурат бўлса. Таржимонга тегишли қоидалар иш юритишда иштирок этиш учун таклиф қилинган, кар ёки соқовнинг имо-ишораларини тушунадиган шахсга нисбатан ҳам қўлланилади. 1. Жиноят иши юритилаётган тилни, шунингдек, кар ёки соқовнинг имо-ишораларини мукаммал тушунган шахс дастлабки тергов ва судга таклиф этилиши билан таржимон сифатида ишда иштирок этади. Таржимон чақирув қоғози, телефон орқали ёки оғзаки чақирилиши мумкин. Таржимондан тилни мукаммал билишни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд буни аниқлаштиради ва ЖКнинг – тегишли моддаси билан огоҳлантиради. 2. Таржимон қуйидаги ҳолатларда чақирилади. 1) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса; 2) кар ёки соқов бўлса; 3) юқорида қайд этилган процесс иштирокчиларига процессуал ҳужжатларнинг таржимасини топшириш зарур бўлса; 3. Таржимонга тегишли барча қоидалар иш юритишда иштирокэтиш учун таклиф қилинган, кар ёки соқовнинг имо-ишораларини тушунган шахсга нисбатан ҳам қўлланилади. 72-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Таржимон: таржимани аниқлаштириш мақсадида процесс иштирокчиларига саволлар бериш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатлари баённомаси, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳамда баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазалар билдириш; башарти таржима қилиш учун зарур билим ва малакага эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан воз кечиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир. Таржимон: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзига топширилган таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши; таржиманинг тўғрилигини ўзининг иштирокида ўтказилган тергов ҳаракати баённомаси ва суд мажлисининг баённомасига, шунингдек, процесс иштирокчиларига уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб топшириладиган процессуал ҳужжатларга имзо чекиш билан тасдиқлаши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling