Жиноят-процессуал кодексига


Таржимон била туриб нотўғри таржима қилган тақдир­да қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади


Download 0.79 Mb.
bet71/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Таржимон била туриб нотўғри таржима қилган тақдир­да қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

1. Таржимонга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:


1) таржима қилинадиган масаланинг мазмунига тўла тушу­ниб олиш учун процесс иштирокчиларига тегишли саволлар беришга;
2) тергов баённомаси ва суд мажлиси баённомаси билан танишиб, таржимага оид мулоҳазаларни билдиришга ва уни баённомага киритишни талаб қилишга;
3) билими ва малакаси таржима қилиш учун етарли бўлмаёт­ганлиги учун иш юритишда иштирок этишдан воз кечишга;
4) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли.
2. Ишда иштирок этаётган таржимонга қуйидаги мажбурият­лар юклатилган:
1) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиш;
2) ўзига топширилган таржимани, сифатли, аниқ ва тўла бажариш;
3) таржиманинг тўғрилигини тасдиқлаб ва кафолатлаб, ўзи иштирок этган тергов ҳаракатлари баённомасига, суд мажлиси баённомасига, процесс иштирокчиларига, таржима қилиб топширилган процессуал ҳужжатларга имзо чекиш;
4) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг рухсатисиз жиноят иши юзасидан ўзига маълум бўлган ҳолатларни ошкор қилмаслик;
5) дастлабки тергов ва суд муҳокамасида белгиланган тартиб, қоидага қатъи риоя қилишга мажбур;
6) кар, соқовларнинг имо-ишораларини тушуниш билан бир қаторда ўзи ҳам имо-ишоралар билан ҳолатни тушунтириб бериши керак.
3. Таржимон билатуриб бир тилдан иккинчи тилга нотўғри таржима қилганлиги учун ЎзР ЖКнинг 238-моддасига кўра жиноий жавобгар қилинади.


73-модда. Холислар


Холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилади.
Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро чақирилиши лозим. Тергов ҳарака­тини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки проку­рор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.

1. Фуқаро суриштирув ва дастлабки терговда бирон-бир тер­гов ҳаракати, жумладан тинтув, олиб қўйиш, гувоҳлантириш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувларни жойида текшириш ва ҳоказо тергов ҳаракатларини ўтказишда иштирок этишга таклиф этилиши билан холисга айланади.


2. Холис ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаслиги, икки нафардан кам бўлмаслиги лозим. Қуйидагилар холис бўлолмай­дилар:
1) вояга етмаганлар;
2) жиноят судлов ишларини юритиш иштирокчилари;
3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланув­чининг қариндошлари;
4) ижро ҳокимиятининг вакиллари, тезкор-қидирув ходим­лари, суриштирув ва дастлабки тергов ходимлари.
Тергов ҳаракати бошланмасдан олдин холисга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling