Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.79 Mb.
bet69/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

70-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Мутахассис: ўзининг қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; башарти тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва мулоҳазалар билдириш; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар бериш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳ­камлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолат­ларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурор­нинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов мате­риалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.

Мутахассис жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ҳамда жиноят процессининг исталган босқичида фикр бериш учун таклиф этилиши мумкин; 1) мутахассис фикри далил кучига эга эмас; 2) мутахассис фикри ва маслаҳати билан жиноят иши қўзғатилган бўлса, у эксперт сифатида ишга жалб этилмайди.


1. Мутахассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд уни қандай мақсадларда чақираётганлигини билишга;
2) билим доирасидан четга чиқадиган масалалар бўйича ишга жалб қилинаётган бўлса, таклифни рад қилиш ва фикр беришдан бош тортишга ҳақли, чунки мутахассис ўз-ўзини рад қилиш ҳуқуқига эга;
3) таклиф этилган масала юзасидан батафсил ва мукаммал фикр бериш учун иш материаллари билан танишишга;
4) процессуал, шу жумладан тергов ҳаракатларида иштирок этишга ҳамда унга алоқадор бўлган масалалар бўйича арз қилиш ва мулоҳазалар билдириш ва унда топилган далилларни баённомада қайд қилишни талаб қилишга;
5) тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг рухсати билан унда иштирок этиётган шахсларга саволлар билан мурожаат қилишга;
6) суриштирувчи, терговчи, прокурор васуднинг нақонуний ҳаракатларива талаблари устидан шикоят қилишга ҳақли.
2. Мутахассисга ушбу моддага кўра қуйидаги мажбуриятлар юкланган:
1) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиш;
2) тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш;
3) ҳаракатни аниқлаш учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг жиноятга оид ҳолатларга ва топилган предмет ва ҳужжатларга эътиборини қаратиш;
4) бажарган иши юзасидан тушунтиришлар бериш;
5) жиноятнинг юз бериш сабаблари ва уни содир бўлишга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш юзасидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга ёрдам бериш;
6) дастлабки тергов материалларидаги маълумотларни суриштирувчи, терговчи вапрокурорнинг рухсатисиз ошкор этмаслик;
7) дастлабки тергов ва суд муҳокамасида тартибга риоя қилиш шулар жумласидандир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling