Жиноят-процессуал кодексига


Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261-264-моддаларида назарда тутилган тартиб­да мажбурий олиб келиниши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet55/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261-264-моддаларида назарда тутилган тартиб­да мажбурий олиб келиниши мумкин.
Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар.

1. Жабрланувчигақуйидагича ҳуқуқлардан фойдаланиш имконияти яратилиши керак:


1) кўрсатув бериш жабрланувчини нафақат ҳуқуқи, балки мажбуряти ҳамдир, чунки ушбу модданинг иккинчи қисмида жабрланувчи ҳаққоний кўрсатувлар бериши шартлиги белги­ланган. Жабрланувчи гувоҳ иммунитетидан фойдаланиб, ўзи ва яқин кишилари тўғрисида маълумот беришдан бош тортишга ҳақли. Бу иммунитет нафақат сўроқ қилишга балки, бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишга ҳам татбиқ этилади;
2) жабрланувчининг далиллар тақдим қилиш ҳуқуқи шундан иборатки, жиноят ҳақида ариза билан мурожаат қилганида ёки тергов ҳаракатларини ўтказишни талаб қилганида содир қилин­ган ёки тайёрланаётган жиноий қилмишга оид муҳим маълу­мотларни тақдим этади. Жиноят иши натижасидан манфаатдор шахс сифатида жабрланувчи далил сифатида жиноят иши материалларига киритиш шарти билан ёзма ҳужжатлар ва ашёвий далиллар тақдим этиши мумкин;
3) жабрланувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья,эксперт ва суд котибига нисбатан рад қилиш ҳуқуқига эга. Жабрланувчи оғзаки ёки ёзма илтимослар билан мурожаат қилишга ҳақли. Унинг илтимосига албатта асослантирилган ёзма жавоб берилиши керак;
4) жабрланувчининг ўз она тилидан ёки ўзи биладиган тилдан фойдаланиш ҳуқуқи, ЖПКнинг 20-моддасида белгилан­ган жиноят ишлари юритиладиган тил принципига тўла мос келади. Жабрланувчи жиноят ишлари бўйича юритилаётган тилни билмаса таржимон хизматидан бепул фойдаланишга ҳақли. Жабрланувчига тааллуқли барча ҳужжатлар унга таржи­ма қилиб топширилади;
5) жабрланувчи ўз ҳуқуқларини етарли даражада амалга оширишда вакил хизматидан фойдаланишга ҳақли. Бу вакил шартнома асосида иштирок этадиган адвокат ҳисобланади. Вояга етмаган, руҳий жисмоний камчилиги бўлган жабрланув­чининг албатта қонуний вакили иштирок этади. Қонуний вакил­нинг иштироки жабрланувчининг ўз ҳуқуқларидан фойдала­нишини чекламайди;
6) жабрланувчи суриштирувчи, терговчи, гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш қарори билан танишиши, уларнинг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиши мумкин;
7) дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин иш материал­лари билан танишиб, ундан зарурмаълумотларни ёзиб олишга ва иш юзасидан илтимослар қилишга ҳақли;
8) ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчининг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашганлиги тўғрисидаги аризаси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Жабрланув­чига берилган ҳуқуқ унга етказилган ҳар қандай зарарни ўз вақтида қоплаш имкониятини яратади;
9) жабрланувчи шикоят билан барча юқори инстанция судларида иштирок этишга ҳақли. Жабрланувчининг шикояти юқори инстанция судларида иш юритиш учун асос бўлиб хизмат қилади;
10) жабрланувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилишга ҳақли;
11) жабрланувчи суд мажлисида тараф сифатида иштирок этиб, шахсан ўзи, вакили ёки қонуний вакили орқали ўз ҳуқуқларини амалга оширишга ва айбловни қувватлашга ҳақли;
12) Жабрланувчи суд баённомаси билан танишишга ва ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли;
13) жабрланувчи иш юзасидан тушган барча шикоят ва протестлар билан танишиб чиқиш ҳамда ўз эътирозларини билдиришга ҳақли.
2. Жабрланувчи ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда етказилган зарарини қоплашга эришиш учун бир неча қонунда белгиланган мажбуриятларни ҳам бажариши керак. Бунга кўра:
1) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши керак. Узрсиз сабабларга кўра жабр­ланувчининг тергов органлар ва судга келмаслиги мажбурий келтириш чоралариниқўллашга асос бўлади.
2) Айрим жиноят ишлари, фақат жабрланувчининг шикоят аризаси билан қўзғатилади. Бундай ҳолатларда жабрланувчи­нинг кўрсатув бериши жуда муҳим, чунки жиноят иши фақат униг талабига кўра қўзғатилади;
3) ҳақиқатни аниқлашда жабрланувчи барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, суриштирув ва тергов органларига ёрдам бериши керак, чунки қанчалик жиноят иши тез очилса ва айбланувчи фош этилса, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқлари шунчалик тез тикланади;
4) жабрланувчи далилларни йўқ қилишга, сохталаштиришга, гувоҳ, эксперт ва мутахассисларга ўз таъсирини ўтказиб, уларни кўндириб нотўғри кўрсатув, хулоса ва фикр беришга ундашга ҳақли эмас;
5) Жабрланувчи дастлабки тергов ва судда тартибни сақла­ши, суриштирувчи, терговчи ва суднинг талабига кўра далиллар тақдим қилиши керак;
6) Жабрланувчи тўғри кўрсатув бериб, ўзининг хатти-ҳаракати билан дастлабки тергов ва судга ёрдам бериши жиноят судлов ишларини юритиш вазифаларини самарали ҳал қилини­шида иштирок этиши керак;
3. Жабрланувчи ўз вақтида суриштирувчи, терговчи ва суднингчақирувига итоат этиб, ишда иштирок этиши лозим. Жабрланувчининг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги мажбу­рий келтириш учун асос бўлади.
4. Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки ёлғон кўрсатув берганлиги учун жавобгар қилинади. Айрим жиноятларни содир бўлишида жабрланувчининг у ёки бу дара­жадаги иштироки бўлади, яъни жабрланувчининг нотўғри хатти-ҳаракати жиноятни содир бўлишига сабаб бўлади. Бундай ҳолат жабрланувчининг кўрсатувини баҳолашда эътиборга олинади.
5. Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган жиноятларда унинг яқинлари жабрланувчи деб топилади. Бу ҳолатда жабрланувчи деб эътироф этилган шахс, айнан жиноий ходиса тўғрисида маълумот беришдан бошқа жабрланувчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling