Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар


Download 0.79 Mb.
bet50/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

51-модда. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар


Қуйидаги ишлар бўйича:
1) вояга етмаганларнинг иши бўйича;
2) соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий касаллиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
3) судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
4) жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
5) шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6) давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
7) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мурак­каблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт деб топишга ҳақлидир.
Башарти ушбу моддада кўрсатилган ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан ёки уларнинг илтимосига кўра ёхуд розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси раҳбари суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг талаби бўйича суриштирувда, дастлабки терговда ёки ишни судда муҳокама қилишда иштирок этиш учун ҳимоячи тайи­лаши шарт. (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

1. Ушбу моддада назарда тутилган ҳолатлар гумон қилинган шахсга, айбланувчига, судланувчига суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида ўзини ҳимоялаш учун берилган қўшимча кафолат деб тушунилмоғи лозим. Унда саккиз хил ишлар бўйича ҳимоячи албатта иштирок этиши талаб қилинган. Бу ишлардан ташқари ҳар қандай жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш, далиллар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда фойдаланиш мураккаблиги туфайли суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ҳимоячининг иштироки зарур деб ҳисоблаши мумкин.


2. Гумонқилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ушбу моддадабелгиланган ишлар бўйича ҳимоячи даркор эмас деб ҳисобласа ва ҳимоя ҳуқуқини бевосита ўзи амалга оширмоқчи бўлса-да, ҳимоячи ишга албатта жалб қилиниши лозим. Бундай ҳолларда ҳимоячини гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи ўзи танламаса ва таклиф қилмаса, терговчи, прокурорёки суд ҳимоячисини ишга жалб қилишга мажбур. Бунинг учун улар тегишли адвокатлар ҳайъати, фирмаси, бюроси раҳбарига мурожаат қиладилар. Деярли барча ҳолларда ҳимоячи давлат томонидан таклиф қилинади ва ўз меҳнати учун давлат бюджети ҳисобидан ҳақ олади.
3. Ушбу моддада назарда тутилган ишлар бўйича барча гумон қилинган шахслар, айбланувчилар, судланувчилар иш юритувининг буткул давомида ҳимоячи хизматидан узлуксиз фойдаланадилар ва ҳар қандай сабаблардан қатъи назар, ҳимоячисиз қолмаслиги лозим.
4. Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун гумон остига олинган, айбланаётган, судланаётган шахс, иш бўйича суриштурув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган вақтда вояга етган бўлса-да, ҳимоячи билан таъминланмоғи шарт.
5. Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек, иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётганда руҳий касалликка учраган шахс, унинг ақли расолигини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизаси тайинланган пайтдан бошлаб, яъни унинг ақли норасолиги аниқланганидан илгариёқ ҳимоячи билан таъминланмоғи лозим. Бу ҳақда ЖПКнинг 571-моддасига берилган шарҳга қаранг.
6. Руҳий касаллиги ёки жисмоний камчиликлари сабабли ҳимояланиш ҳуқуқини амалга оширишда қийналадиган шахс­лар суд-психиатрияэкспертизаси томонидан ақли расо деб ҳисобланган ҳолларда ҳам ҳимоячининг ёрдамидан фойдала­нишлари, ҳимоячи билан таъминланишлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига қаралсин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling