Жиноят-процессуал кодексига


Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас


Download 0.79 Mb.
bet47/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

1. Гумон қилинувчи ушлангандан кейин йигирма тўрт соат ичида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилиниши лозим. Бунинг учун албатта: а) жиноят иши қўзғатилган бўлиши; б)ЖПКнинг 221-моддасида қайд этилган асослар бўйича уш­ланган бўлиши; в) унга нисбатан айб эълон қилингунга қадар эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиши керак. Гумон қилинувчи биринчи сўроғидан олдин уни қандай жиноятни содир қили­нишда гумон қилинаётганлиги тушунтирилиши керак. Суриш­тирувчива терговчи гумон қилинувчига унинг жиноятни содир қилишда иштирокини тасдиқловчи далиллар мавжудлиги ва улар нималардан иборатлигини тушунтириши шарт эмас.


2. Гумон қилинувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш. Гумон қилинувчи жиноят ишини қўзғатиш қароридан ёки ушлаб туриш баённомасидан ёки гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш қароридан нусха олишга ҳақли. Агар унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, ундан ҳам нусха берилиши керак;
2) гумон қилинувчини ушлангандан кейин дархол ёки йигирма тўрт соат ичида сўроқ қилинмаслиги ЖПК талабини бузиш деб қаралиши лозим. Агар гумон қилинувчи ЖПКнинг 51-моддасида белгиланган ҳимоячининг иштирок этиши шарт бўлган ҳолатларнинг бирига тўғри келса, ушланган вақтдан бошлаб ёки биринчи сўроғидаҳимоячининг иштироки таъмин­ланиши керак;
3) гумон қилинувчи ўзига қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув бериш ҳуқуқини ўзига қўйилаётган гумондан фориғ бўлиш воситаси деб қараш лозим. Суриштирувчи, терговчи гумон қилинувчига унинг кўрсатуви ҳақиқий ҳолатни очилишга ва жиноятни давом этишини олдини олишига зарарни қоплашга ёрдам берса, жазони қўллашда эътиборга олиниши ҳақида тушунтиришлари керак.
4) гумон қилинувчи ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланишҳуқуқига эга. Бу конституциявий кафолат нафақат гумон қилинувчини она тилида, таржимон хизматидан фойда­ланиб, эркин кўрсатув бериш, балки суриштирув ва дастлабки терговни самарали олиб боришга хизмат қилади;
5) шахс гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғри­сидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ҳуқуқига эга. Агар у танлаган ҳимоячи ишда иштирок этиш имконияти йўқлигинибилдирса, суришти­рувчи, терговчи бошқа ҳимоячини таклиф қилишлари мумкин. Ҳимоячининг иштироки шарт бўлган холда унинг иштирокисиз ўтказилган ва расмийлаштирилган тергов ҳаракатлари маълу­мотлари ҳақиқий эмас деб топилади. Гумон қилинувчи ҳимоячи билан холи учрашишга ҳақли. Қонунда бу учрашувнинг сони ва муддати белгиланган эмас.
6) гумон қилинувчи ўз манфаатларини ўзи ҳимоя қилишга ҳақли. Бу ҳолат вояга етмаганларга ва узоқ муддатли ёки умрбод жазо муддати қўлланилиши мумкин бўлган жиноятни содир қилганларга нисбатан қўлланилмайди;
7) гумон қилинувчи суриштирув ва терговчининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан прокурорга шикоят қилиш, илтимослар қилиш ва мансабдор шахсларга нисбатан ЖПКнинг 76-моддасида белгиланган асослар бўйича рад қилиш ҳуқуқига эга;
8) гумон қилинувчи ўз қилмиши, жиноятнинг иштирокчи­лари ва бошқа исботланиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича да­лиллар тақдим қилишга ҳақли. Гумон қилинувчи суриштирувчи ва терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиши ва айрим тергов ҳаракатларини ўтказилишини талаб қилишга ҳақли;
9) гумон қилинувчи қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномава ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Гумон қилинувчи бунда тараф сифатида иштирок этади ва тортишув принципидан фойдаланиб, судга ўз важларини билдиради;
10) гумон қилинувчи суриштирувчи, терговчинингхатти-ҳаракатлари, қарорлари устидан прокурорга ҳамда қамоққа олиш тўғрисидаги ва ярашув тўғрисидаги суд ажримлари усти­дан апелляция тартибида иккинчи инстанция судига шикоят қилишга ҳақли.
3. Гумон қилинувчи қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:
1) суриштирувчи, терговчи ва прокурор чақирувига биноан белгиланган кун, соатва жойга етиб келиши лозим. Бу мажбу­риятни бажармаслик унга нисбатан мажбурий келтириш, эҳтиёт чорасини оғирроқ турини қўллаш каби ҳуқуқий оқибатни юзага келишига асос бўлади;
2) гумон қилинувчи суриштирув ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги, қочиб кетишга уринмас­лиги, қамоқ жойларида тартибнисақлаши ва маъмурият уму­мий талабини сўзсиз бажариши лозим;
3) ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиб далилларни йўқ қилишга ёки уни сохталаштиришга, жабрланувчи, гувоҳ ва экс­пертларни кўндиришга уриниши ва бошқа хатти-ҳаракатлари билан суриштирув ва терговга халал бермаслиги лозим.
Бундан ташқари тергов давомида тартибга қатъий риоя қилиши ва қонуний талабларни бажаришга мажбур.
4. ЖПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумп­цияси принципи бевосита гумон қилинувчига ҳам татбиқ қи­линади.Гумон қилинувчизиммасига кўрсатув бериш, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолат­лариниисботлаш мажбуриятини юклаш мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling