Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 48-модда. Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
47-модда. Гумон қилинувчи
Гумон қилинувчи жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Гумон қилинувчи жиноят содир этганлигини тасдиқловчи далиллар айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиши учун етарли бўлмаган ёки ЖПКнинг 221-моддасида белгиланган асослар мавжуд бўлганлиги учун ушлаб турилган ёки айб эълон қилгунга қадар эҳтиёт чораси қўлланилаётган шахс ҳисобланади. Жиноят процессида гумон қилинган шахс суриштирувчи, терговчи ёки прокурор уни гумон қилинган шахс тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида асослантирилган қарор чиқарган ва уни эълон қилинган вақтдан бошлаб пайдо бўлади. 48-модда. Гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ва сўроқ тугаганидан сўнг у билан холи учрашиш; ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим қилиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Гумон қилинувчи: суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суриштирувда ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорлари ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда тартибга риоя этиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling