Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суриштирув органлари


Download 0.79 Mb.
bet38/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

38-модда. Суриштирув органлари


Қуйидагилар суриштирув органлари ҳисобланади:
1) милиция;
2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари - уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбур­лар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимлари­нинг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жи­ноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ё ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;
3) миллий хавфсизлик хизмати органлари - қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича;
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, қамоқ тарзидаги жазони ижро этиш муасса­саларининг, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов изоляторлари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари - шу муассасалар ходимлари хизматни ўташ­нинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек, мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича; (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари - ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;
6) чегарани қўриқлаш органлари - давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича;
7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;
8) давлат божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари - тегишинча божхона, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган­ликка доир ишлар бўйича. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги банд).

1. Ушбу моддада суриштирув органлари ва уларнинг иш юритувига тегишли жиноят ишлари (милиция ва олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанларидан ташқари) санаб ўтилган.


2. Жиноят-процессуал қонуни суриштирув органларига баъзан шу муассаса раҳбари(бошлиғи, командири)ни киритса(38-моддасининг 2, 4, 7-бандлари), бошқа ҳолда давлат органла­рининг қайси мансабдор шахси суриштирув юритишга ваколат­лилигини кўрсатмай (38-моддасининг 1, 3, 5, 6, 8-бандлари) санаб ўтган. Суриштирув органлари жиноят-процессуал фаолиятни суриштирув кўринишида олиб боради. Лекин ушбу фаолият милиция, МХХ, Божхона хизмати ва СВОЖҚК Департаментидан бошқа суриштирув органларининг асосий вазифаси ҳисобланмайди.
3. Суриштирув органи бу – ЖПКга мувофиқ, жиноятнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва очиш мақсадида процессуал (ай­римлари тезкор-қидирув) фаолиятини олиб бориш ваколатига эга давлат органларидир.
4. Суриштирув органларининг кўпи Ички ишлар вазирлиги тизимига оид: милиция, жазони ижро этиш тизими, давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари.
5. «Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги» 1991 йил 25 октябрдаги Низомга асосан мувофиқ милиция органларининг асосий вазифалари:
- фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш;
- жамият хавфсизлиги ва жамоат тартибини қўриқлаш;
- жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
- жиноятларни тез ва тўла очиш;
- барча турдаги мулк шаклларини ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоялаш;
- аҳолига ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам беришга қатнашиш;
- жиноий жазо ва маъмурий қарорларини ижро қилиш.
6. Жазони ижро этиш тизимида суриштирув фаолияти ўзига хос жиҳати икки туркум ишлар билан чегараланади: а) муас­сасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар; б) мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар. Су­риштирув тегишли муассаса раҳбари буйруғига асосан жазони ижро этиш муассасаси зобити томонидан ЖПКда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Қўзғатилган жиноят иши ҳақида прокурор хабардор қилинади.
7. Давлат ёнғиндан назорат қилиш органларининг ваколат­лари доираси ёнғин ва ёнғинга қарши қоидаларни бузиш тўғри­сидаги ишлар билан чегараланган. Суриштирув юритиш ушбу орган учун ягона ва асосий вазифа ҳисобланмайди. Давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 майдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин назорати тўғрисида низомга асосан фаолият юритади.
8. Ҳарбий қисмларнинг командирлари суриштирувни ҳарбий қисмларда тартиб-интизомни, аскарларнинг берган қасамёдига, давлатга садоқатли бўлиб хизмат этишида ҳамда қонунлар ва бошлиқларнинг кўрсатмаларига бўйсуниш руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисм­лари, қўшилмалари, ҳарбий муассасалари ва ҳарбий ўқув юрт­ларида суриштирув Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазир­лигининг 2003 йил 7 апрель 232-сонли буйруғи билан тасдиқ­ланган “Мудофаа вазирлиги қўшинлари суриштирув органлари­да суриштирувни юритиш бўйича йўриқнома” асосида фаолият юритади.
9. Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг жойлардаги орган­лари Республика суверенитети, конституциявий тузуми, ҳуду­дий яхлитлиги, иқтисоди, илмий-техникавий ва мудофаа потен­циалини ҳуқуққа хилоф тажовузлардан ҳимоя қилишга оид ишлар бўйича суриштирув олиб боради. Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита мустақил давлат қўмитаси сифатида тугатилиб, унинг вазифалари 2003 йил декабрда Миллий хавфсизлик хизмати тизимига берилди.
10. Олис сафарда бўлган денгиз кемалари бортида, қандай жиноят содир этилишидан қатъи назар, суриштирув шахсан кема капитани ёки унинг топшириғига асосан кема қўмондон­лиги таркибидаги масъул ходим томонидан амалга оширилади. Кема хизмат таркибидаги шахс қуруқликда содир этган жиноя­ти ҳақида маълумот бўйича дарҳол ушбу шахсдан тушунтириш олиши, бошқа маълумотларни йиғиши, аммо тергов ҳаракат­ларини ўтказмай барча маълумотларини кема рўйхатга олинган порт транспорт прокуратурасига юбориши лозим.
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузури­даги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромад­ларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти суриш­тирув олиб бориш соҳасида жиноят иши қўзғатиш, молия-иқтисодиёт, солиқ соҳасида жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари­ни содир этиш ҳоллари, шунингдек, жиноий фаолиятдан олин­ган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича тергов­олди текшируви ва суриштирув ишларини олиб боради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling