Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш


Download 0.79 Mb.
bet25/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

24-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш


Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга.Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратил­ган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъмин­ланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-модда­сига мувофиқ айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъмин­ланади. Унга тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолат­ланади.
2. Суриштирув органлари, терговчи, прокурор ва суд гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб беришлари ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонун тақиқлама барча восита ва усуллардан фойдаланишда реал имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирларни кўришлари шарт. Ҳимояланиш ҳуқуқи давлат органлари томонидан шундай таъминланмаса, у қуруқ гапдан иборат бўлади. Шу органларнинг ўзи ҳар бир иш юзасидан айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини енгиллаш­тирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқлаши шарт.
3. Айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлани­ши принципиайбланувчининг, процессуал ҳуқуқлар тизими­нинг, суд, суриштирув, тергов ва прокуратура органларининг ушбу ҳуқуқлар рўёбга чиқарилишининг ҳақиқий имкониятини яратиш мажбурияти билан уйғунликда ўзининг чуқур ва амалий ифодасини топади.
Айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланиши принципининг мазмуни муайян бир процессуал ҳуқуқ билан чекланмайди. Айбланувчининг (гумон қилинувчининг, судла­нувчининг) ҳимояланиш ҳуқуқи деганда, унга қўйилган айблов­дан шахсан ёки ҳимоячи ёрдамида ҳимояланиш имконини берадиган барча процессуал ҳуқуқлар мажмуини тушуниш лозим.
4. Амалдаги жиноят процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоячининг ишда иштирок этишига шахсга айблов эълон қилинган вақтдан бошлаб ёки у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади
5. Ҳимояланиш ҳуқуқига қўшимча кафолат сифатида қонун айбланувчига, гумон қилинувчига ва судланувчига ҳимоя тайинланиши шарт бўлган ҳолатларни белгилаб қўйган, улар­нинг илтимосидан қатъи назар ва ҳатто уларнинг хоҳишига зид равишда ҳам ҳимоячи тайинланади. Бу вояга етмаганларга, соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий касал­лиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оши­ришга қийналадиган бошқа шахсларга, шунингдек, суд муҳо­камаси олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларга таал­луқлидир. Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек, гумон қилинувчи­нинг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади.
6. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчи­нинг илтимосига кўра ишда ҳимоячининг иштирок этишини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд таъминлайди.
Агар шахсан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан ёхуд уларнинг илтимосига кўра ёки уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, суриштирувчининг, терговчининг, прокурор­нинг ёки суднинг талаби бўйича ҳуқуқий маслаҳатхона раҳбари суриштирувда, дастлабки терговда ёки ишни судда муҳокама қилишда иштирок этиш учун ҳимоячи тайинлаши шарт



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling