550-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш
Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.
1. Гумон қилинган шахс, айбланувчи ва судланувчи ўз хоҳиши билан ҳимоячи танлашга ҳақли. У ҳимоячи танлашни ўзининг қонуний вакилига, қариндошларига ва таниш-билишларига топшириши, шунингдек, бу борада суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга мурожаат этиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мурожаатига биноан адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси адвокатга ишда иштирок этиш тўғрисида топшириқ беради. Бундай адвокат ҳимоячи сифатида иштирок этгани учун ҳимояланаётган шахсдан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажримига мувофиқ давлат ҳисобидан ҳизмат ҳақи (гонорар) олади.
2. Вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоячининг иштирокисиз сўроқ қилиш, шунингдек, бирор тергов ҳаракатини ўтказишда иштирок эттириш мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар натижасида эришилган маълумотлар асосида шахсни айблаш ғайриқонунийдир.
Бундай мурожаат бўлмаса-да, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ўз ташаббуси билан вояга етмаган ушлаб турилганни, айбланувчини, судланувчини малакали ва холис ҳимоячи билан таъминлашга мажбур.
551-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакилларинивояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйичасуд муҳокамасида иштирок этишга жалб қилиш
Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар кўриладиган вақт ва жой ҳақида уларнинг ота-онасини, ота-она ўрнини босувчи шахсларни, вояга етмаганлар ўқиган ёки ишлаган корхонани, муассасани, ташкилотни, вояга етмаганларнинг иши билан шуғулланувчи комиссияни, зарур бўлса, бошқа ташкилотларни ҳам хабардор қилади. Суд бу ташкилотларнинг вакилларини, судланувчининг васий ёки ҳомийсини суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.
1. Юқорида қайд этилган шахсларни суд муҳокамасига жалб қилиш суднинг чақирув қоғози орқали амалга оширилади. Ушбу ҳужжатда суд муҳокамасининг ўтказилиш вақти, жойи ҳамда чақирилувчининг етиб келиш соати қайд этилиши лозим.
2. Ўқув-тарбия муассасалари, жамоат ташкилотлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, ҳомийлик ва васийлик органлари вакиллари суд мажлисида судланувчи ва унинг ота-онаси, огоҳлантирув характеридаги кўрилган чоралар ва жиноят содир этилишига имкон берган бошқа шарт-шароитлар ҳақида ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар.
3. Суд мажлисида ўқув-тарбия муассасалари ва жамоат ташкилотлари вакилларининг иштироки жиноий жавобгарликка тортилган ўсмир шахсининг батафсил тавсифини аниқлаш, уни судланувчилар курсисига олиб келган сабабларни тўла билиш имкониятини беради. Улар ёрдамида суд ўсмирнинг яшаш, ўқиш ёки иш жойидаги тарбиявий камчиликларни аниқлаши, сўнг уларни бартараф қилиши мумкин.
552-модда. Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |