Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
- 3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; 4) жиноят тў ғ ри ёки эгри қ асд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш о қ
82-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар
Ишни айблов хулосаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак: 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек, Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; 3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; 4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари; 5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар. 1. Жиноят ишини айблов ҳулосаси билан тамомлаш ва жазо белгилайдиган айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши шарт. 1) жиноятнинг объекти, жиноят туфайли етказилган зиённнинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар исботланиши керак: а) ЖК билан қўриқланадиган барча ижтимоий муносабатлар жиноятнинг объекти ҳисобланади; б) Жиноят орқасида етказилган зиён ва унинг миқдори исботланиши шарт. Жиноят орқасида моддий, маънавий, жисмоний зиён етказилади. Моддий зиён фуқаровий даъвони қўзғатишга асос бўлади ва фуқаровий даъвони келтириб чиқаради. Жисмоний зарар, соғлиққа ва ҳаётга қарши қаратилади. Буларнинг барчаси жиноятни тавсифлашда эътиборга олинади; в) жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатларни аниқлаш ҳам айблаш ва ҳукм чиқариш учун муҳим. Жабрланувчининг хатти-ҳаракатлари оқибатида жиноий қилмишни содир бўлганлиги виктимологик ҳолат дейилади. 2. Жиноятнинг қачон, қаерда ва қандай усулда содир бўлганлиги, яъни маълум бир жойда, аниқ бир вақтда, ўзига хос усулда ҳаракат ёки ҳаракатсизликбилан содир этилганлиги исботланиши керак. Ҳар бир жиноят иши бўйича жиноятнинг таркиби ва тавсиф қилиш учун зарурий белгисидан қатъи назар, жиноят ҳодисаси содир бўлганлиги исбот қилиниши шарт. Жиноятнинг содир қилинган вақти ҳамма ҳолатда ҳам аниқ бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолатларда йили ва ойини аниқлашнинг ўзи етарли бўлади. Айрим ҳолатларда жиноят ҳодисаси содир бўлган вақтни аниқ белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Кўп эпизодли ва узоқ давом этган жиноятларни исбот қилишда умумий муддат ва ҳар бир эпизодни содир қилинган вақтини аниқлашнинг ўзи кифоя, лекин қасддан одам ўлдиришда муддат ва вақт аниқ исботланиши керак. Вақтни исботлаш на фақат қачон, қайси вақтда жиноятни содир қилинганлигини аниқлаш учун балки, ўша вақтда амалда бўлган моддий қонуннормасини билиш, вояга етмаганларнинг жиноят ишларини юритишда жиноятни содир қилган вақтда гумон қилинувчи ёки айбланувчини ёшини аниқлашда муҳимга аҳамиятга эга. Содир қилинган жиноятнинг усули жиноий оқибатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳаракатёки ҳаракатсизлик ҳисобланади. Жиноятнинг усулини аниқлаш, бир жиноятдан иккинчи жиноятни фарқлашга хизмат қилади.Масалан: жиноятнинг усулига кўра, босқинчиликни талончиликдан, талончиликни ўғирликдан фарқлаш мумкин. Жиноятнинг усулига кўра уни қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир қилинганлиги аниқланади. Ушбу моддада қайд этилган “Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлар” ҳам исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларга киради. ЖК нинг жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари белгаланган 16-модда шулар жумласидандир. Унга кўра жиноят учун жавобгарлик – жиноятсодир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир. Жиноят таркибининг барча аломатларини мавжуд бўлиши қилмишни жиноят деб топиб, жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Жиноят процессида қилмиш билан рўй берган ижтимоий оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш исботланиши лозим. Агар қилмиш билан ижтимоий оқибат ўртасида ҳеч қандай сабабий боғланиш бўлмаса, жиноят бўлмайди. 3. Жиноят процессида исботланиши лозим бўлган ҳолатлардан бири жиноятни айнан шу шахс томонидан содир этилганлигини исботлашдир. Айбланувчининг айбли ёки айбсизлигини исботлаш ҳақиқатни очилишига ёрдам беради. Ҳар қандай гумон айбланувчининг фойдасига ҳал бўлиши, исботлаш бурчи айбланувчи зиммасига юклатилмаслиги исботланмаган айб, исботланган айбсизлик билан тенглигини инобатга олсак, айбланувчининг айби ва айбининг даражасини исботлаш жуда зарур. Жиноятнинг субъекти сифатида унинг вояга етган, етмаганлиги, ақли расо ёки норасолиги , лавозими ва бошқа ҳолатларни исботлаш жиноятни тавсиф қилишда инобатга олинади. 4. Жиноятнинг тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўзи ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари исботланиши керак. Бу ҳолат гумон қилинувчи, айбланувчини айбини, айбини даражасини белгилашда, қилмишини тавсиф қилишда муҳим аҳамиятга эга.Айбни оғирлаштирадиган ёки енгиллаштирадиган ҳолатларда содир этилганлиги ЖКнинг 55-56-моддаларида қайд этилган. 5. Айбланувчи, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар у томонидан содир этилган қилмишни оғирлаштирувчи енгиллаштирувчи ҳолатларни исботлаш билан боғлиқ, чунки шахснинг ижтимоий хавфлилиги уни айблаш ва жазо турини белгилашда инобатга олинади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling