Жиноят-процессуал ҳуқуқ


Download 93.5 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1469954
  1   2
Bog'liq
САВОЛЛАР ЯН сиртқи


Сиртқи таълим факультетининг 2-курс тингловчилари билан “Жиноят-процессуал ҳуқуқ” фанидан оғзаки сўров шаклидаги якуний назорат
САВОЛЛАРИ

  1. Айб эълон қилиш қандай амалга оширилади?

  2. Айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилмаса қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкин, эҳтиёт чораси қўлланилган шахснинг тергов ва суддан яширинишига нима сабаб бўлиши мумкин?

  3. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асосларнинг мазмуни.

  4. Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш учун асослар мазмуни.

  5. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши бўйича прокурор томонидан ҳал қилинадиган масалалар.

  6. Айблов хулосаси шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарордан қандай фарқланади?

  7. Айбловни тугатиш ва жиноят ишини тугатиш бир-биридан қандай фарқланади?

  8. Айбловни ўзгартириш ва тўлдириш нима мақсадда амалга оширилади?

  9. Айбсизлик презумпцияси принципи мазмуни ва аҳамияти.

  10. Амнистия акти асосида жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва жиноят ишини тугатишнинг процессуал тартиби.

  11. Амнистия актига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатишда аниқланиши (исботланиши) лозим бўлган ҳолатлар.

  12. Амнистия актига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома мазмуни.

  13. Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза мазмуни.

  14. Апелляция тартибида иш юритиш босқичининг тушунчаси, аҳамияти ва вазифалари.

  15. Ваколатли мансабдор шахс жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шартми? Жавобингизни асосланг.

  16. Вояга етмаган айбланувчи иштирокида тергов ҳаракатларини ўтказиш хусусиятлари.

  17. Вояга етмаган айбланувчига эҳтиёт чорасини қўллаш хусусиятлари.

  18. Вояга етмаган шахсни ишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишнинг ўзига хос хусусиятлари.

  19. Вояга етмаганларнинг жиноятларига оид ишларда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар.

  20. Вояга етмаганларнинг жиноятларига оид ишларда ҳимоячи иштирокини таъминлаш хусусиятлари.

  21. Вояга етмаганларнинг жиноятларига оид ишларни юритишнинг хусусиятлари.

  22. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш принципи мазмуни ва аҳамияти.

  23. Далиллар ва уларнинг таснифланиши.

  24. Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш мазмуни.

  25. Дастлабки тергов тамомланганда ишдаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш нимага хизмат қилади?

  26. Дастлабки терговнинг умумий шартлари нимага хизмат қилади?

  27. Жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик мазмуни ва асосий қоидалари.

  28. Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни асослаш учун нималар қилиш керак?

  29. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қандай асослантирилади?

  30. Жиноят ишини қўзғатишнинг сабаблари ва асослари бир-биридан қандай фарқланади?

  31. Жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш босқичининг тушунчаси ва аҳамияти.

  32. Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар.

  33. Жиноят ишининг терговга тегишлилигини белгилашда нималар ҳисобга олинган?

  34. Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённинг қопланашини таъминлаш хусусиятлари.

  35. Жиноят процесси иштирокчиси сифатида айбланувчи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  36. Жиноят процесси иштирокчиси сифатида гумон қилинувчи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  37. Жиноят процесси иштирокчиси сифатида жабрланувчи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  38. Жиноят процесси иштирокчиси сифатида суриштирувчи ва терговчи, уларнинг ваколатлари.

  39. Жиноят процесси иштирокчиси сифатида ҳимоячи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  40. Жиноят процесси тушунчаси ва босқичлари.

  41. Жиноят процессида ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар.

  42. Жиноят процессининг қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилиш вазифаси мазмуни ва аҳамияти.

  43. Жиноят процессининг принциплари ва уларнинг аҳамияти.

  44. Жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар қандай ҳал этилади?

  45. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш хусусиятлари.

  46. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари вазифаларининг мазмуни.

  47. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг айбдорларни фош этиш вазифасининг мазмуни.

  48. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг жиноятни тез ва тўла очиш вазифасининг мазмуни.

  49. ЖПК 83 ва 84-моддаларида белгиланган қайси ҳолатлар ҳамда шартларга кўра терговни жиноят ишини тугатиш билан тамомлаш мумкин эмас?

  50. Исбот қилиш мазмуни, мақсади ва вазифалари.

  51. Исбот қилишнинг умумий шартлари мазмуни ва аҳмияти.

  52. Ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши керак бўлган шахс аниқланмаганда суриштирувчи, терговчи бундай шахсни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун қандай чораларни кўриши шарт?

  53. Ишни судга қадар юритишнинг мақсади нима ва унга қандай эришиш мумкин?

  54. Кассация босқичида иш юритиш тушунчаси, аҳамияти ва вазифалари.

  55. Кейинчалик ишни кўриб чиқиб ҳукм чиқариши керак бўлган суд томонидан қамоқ ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласининг ҳал этилиши жиноят ишини кўришда холислик, қонуний ва адолатли қарор қабул қилинишига қандай таъсир этади?

  56. Кўздан кечириш тергов ҳаракати тушунчаси, ўтказиш асослари ва тартиби.

  57. Қандай ҳолларда қамоққа олиш учун асослар бўлсада уни қўллаш мақсадга номувофиқ деб топилиши мумкин, бунда уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаш мумкин бўлмаса қандай қарор қабул қилиш керак?

  58. Қидирув эълон қилиш учун нималар асос бўлади?

  59. Мол-мулкни хатлашдан мақсад нима?

  60. Муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат, кафиллик, гаров эҳтиёт чораларини қўллаш учун нима ёки қандай ҳолатлар мавжудлиги асос бўлиб хизмат қилади?

  61. Назорат тартибида иш юритишнинг тушунчаси, аҳамияти ва вазифалари.

  62. Нима мақсадда ЖПКда эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят берилиши мумкинлиги белгиланган?

  63. Нима сабабдан айрим тергов ҳаракатлари прокурор санкцияси ёки суд ажрими асосида ўтказилади?

  64. Процессуал муддатлар мазмуни, аҳамияти ва уларни ҳисоблаш.

  65. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон ҳудудида ижро этиш хусусиятлари.

  66. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисидаги сўров мазмуни, шакли ва уни юбориш тартиби.

  67. Процессуал чиқимлар мазмуни, турлари ва уларни қоплаш хусусиятлари.

  68. Реабилитация асослари, уларнинг мазмуни ва реабилитация оқибатлари.

  69. Суд муҳокамасининг умумий шартлари мазмуни ва тизими.

  70. Судловга тегишлилик тушунчаси ва турлари.

  71. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд процессуал мажбурлов чораларини қўллашга мажбурми? Жавобингизни асосланг.

  72. Сўроқ қилиш мазмуни, умумий қоидалари, турлари ва ўтказиш тартиби.

  73. Тергов тўхтатилгунига қадар суриштирувчи, терговчи бажариш мумкин бўлган тергов ҳаракатларидан ташқари яна қайси ҳаракатларни бажариши керак?

  74. Тергов ҳаракатлари ва уларнинг таснифланиши.

  75. Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов бир биридан қандай фарқланади?

  76. Терговга қадар текширувда қандай масалалар ҳал этилади?

  77. Терговни тўхтатиш мазмуни ва мақсади нима?

  78. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар.

  79. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар.

  80. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда дастлабки терговни ўтказиш хусусиятлари.

  81. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг иштирокини таъминлаш.

  82. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатиш тартиби ва оқибатлари.

  83. Ушлаб туришнинг мақсадига шахсни ушлаб туришни амалга оширмасдан ҳам эришиш мумкинми, агар мумкин бўлса буни қандай амалга оширса бўлади?

  84. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш принципининг мазмуни ва аҳамияти.

  85. Ҳақиқатни аниқлаш принципи мазмуни.

  86. Ҳукм тушунчаси, турлари ва унинг вазифалари. Ҳукмнинг айблов хулосасидан фарқи.

  87. Ҳукм чиқаришда суд томонидан ҳал қилинадиган масалалар.

  88. Ҳукм, ажрим қарорларни ижро этиш босқичи тушунчаси, аҳамияти ва вазифалари.

  89. Чет давлатлар жиноят процессининг ўзига хос жиҳатлари.

  90. Шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлангандан кейин ушлашни амалга оширган масъул шахс қандай ҳаракатларни бажариши керак?

  91. Шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор қандай асослантирилади?

  92. Шахсни ушлаб туриш асослари билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш асослари ўртасидаги фарқлар нималардан иборат?

  93. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш принципи мазмуни ва аҳамияти.

  94. Экспертиза тушунчаси, турлари, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт бўлган ҳолатлар.

  95. Эҳтиёт чорасини танлашда нима учун айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиш керак?

  96. Янги очилган холатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тушунчаси, асослари, аҳамияти ва вазифалари.

  97. Ярашув тўғрисидаги ишларда аниқланиши (исботланиши) лозим бўлган ҳолатлар.

  98. Ярашув тўғрисидаги ишларда суд муҳокамасида аниқланадиган ҳолатлар.

  99. Ярашув тўғрисидаги ишларни юритишда вужудга келадиган муаммолар ва уларни ҳал этиш хусусиятлари.




Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling