Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Демократизм принципининг моҳияти ва аҳамиятини муҳокама этинг


Download 271.4 Kb.
bet4/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Демократизм принципининг моҳияти ва аҳамиятини муҳокама этинг.

Демократик принципи — ЎзР ЖК нинг 6-моддасида жиноят ҳуқуқининг демократик принципи баѐн қилинган. Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоалар жиноят содир этган шахснинг ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин.
ЎзР Конституциясининг 7-моддасида ―Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир, дейилади. Шунга кўра, бу принцип бозор иқтисодиѐти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг нг муҳим принципларидан ҳисобланиб, жиноят қонунининг нормаларини амалда қўлланишида жамоатчиликнинг ѐки уларнинг вакилларининг жиноят қонуни нормаларини амалда тадбиқ этишда жамоатчиликнинг қатнашувидир.
Айниқса, жазо тайинлаш ва озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазога ҳукм қилинганларни тарбиялашда бевосита жамоатчилик кучидан фойдаланишда жиноят ҳуқуқининг демократик принципи намоён бўлади. Айниқса, вояга етмасдан жиноят содир қилганларни тарбиялашда жамоатчилик фаол жалб қилинади. ЎзР ЖКнинг 87-моддасининг 1-қисмида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деган хулосага келинса, шахс жавобгарликдан озод қилиниб, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Жиноят ҳуқуқида шартли ҳукм қилиш, муддатидан илгари жазодан шартли озод қилиш ва бошқа жазодан озод қилиш нормалари назарда тутилганки, айрим ҳолларда шахсга нисбатан жиноят қонуни нормаларида назарда тутилган мажбурлов чоралари ѐки давлат тузилмалари томонидан қўлланадиган чораларга нисбатан шахснинг ўзи яшаѐтган ѐки ишлаѐтган жойидаги кишиларнинг таъсири самаралироқ натижалар бериши мумкин.



  1. Одиллик ва фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципларининг ўзаро боғлиқ жиҳатларини муҳокама этинг.

Одиллик принципи жиноят ишларини кўришда одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг қонун олдида ҳақиқий тенглигига эришишнинг объектив имкониятини ифода этади. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва одиллик принципининг биргаликда татбиқ қилиниши кенг маънода қонунни амалда тўғри қўллаш имконияти ҳамда ҳуҳуқни қўллаш фаолиятида жиноят ҳуқуқи субъектлари тенглигининг реал асосларини белгилайди.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling