Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Айб учун жавобгарлик принципининг жиноят-ҳуқуқий моҳиятини муҳокама этинг


Download 271.4 Kb.
bet5/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Айб учун жавобгарлик принципининг жиноят-ҳуқуқий моҳиятини муҳокама этинг.

Айб учун жавобгарлик принципи — шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлишидир. Айб ҳар қандай жиноий қилмишнинг субъектив томонининг зарурий белгисидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаѐтган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди», дейилади. Демак, айблилик ҳар қандай жиноятнинг зарурий белгиси бўлиб, жиноят содир этишда айбланаѐтган шахснинг жиноий қилмишини квалификация қилиш ва жазо тайинлашда айбнинг шакли ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айбнинг шакли ва унинг турлари жазонинг миқдори ѐки бошқача ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон жиноят қонунида фақат субъектив айблилик қоидаси мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, объектив айблиликка (муайян жиноятни содир этилишида шахснинг умуман айби йўқлиги) қатъиян йўл қўйилмайди. Шахснинг қилмиши туфайли қандай оқибатлар келиб чиққанлигидан қатъи назар, агар бу оқибатлар келиб чиқишида унинг айби бўлмаса қилмиши жиноят ҳисобланмайди. Шахснинг муайян оқибатни келиб чиққанлигида айби йўқлиги унинг ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаслиги ва ҳаракатларини бошқара олмаганлиги билан ҳам белгиланади. Шахсни муайян жиноятни содир этишда айблаш учун фақат ўша жиноятни содир этиш мақсадининг борлиги, яъни ўз ҳаракатларини идора қилиш ва ҳаракатлари туфайли келиб чиқадиган оқибатни англашнинг ўзи етарли бўлмай, қилмишнинг объектив ва субъектив томонларида ўзаро боғлиқлик бўлиши, яъни объектив томони ва субъекти томонининг бирлиги бўлиши керак. Ана шундагина шахсни муайян жиноятни содир этишда айблаб жавобгар қилиш мумкин.



  1. Жиноий жавобгарликнинг ҳуқуқий оқибатлари ва уни амалга оширишнинг охирги босқичини тавсифлаб беринг.

Жиноий жавобгарлик жиноят ҳуқуқи нормалари билан қўриқланадиган ижтимоий муносабаларга жиддий зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиши мумкин бўлган тажовуз қилингандагина вужудга келади.
ЎзР Жиноят кодекси 16-моддасида жиноий жавобгарлик тушунчаси берилган: Жиноий жавобгарлик деганда, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати тушунилади.
Жиноий жавобгарликнинг оқибатлари эса қуйидагиларда ифодаланади:
а) шахснинг содир қилган жинояти учун давлат олдида ва бунга ваколатли органлар олдида жавоб бериш мажбуриятининг пайдо бўлиши;
б) содир этилган жиноий қилмишни суд ҳукмида ифодаланган салбий баҳо беришдан иборат;
в) содир этилган жиноий қилмиш учун жазо ѐки бошқача таъсир чорасини қўлланиши;
г) жазога ҳукм қилинганлигининг оқибати сифатида шахснинг судланган, деб ҳисобланиши.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling