Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят содир этган шахснинг ақли расолиги мезонларини таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet43/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

73. Жиноят содир этган шахснинг ақли расолиги мезонларини таҳлил қилинг.
Шахс жиноятнинг субъекти бўлиши учун ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида ақли расо бўлиши керак. Шахснинг ақли расо эканлигининг мезонлари ЎзР ЖКнинг 18-моддаси 1-қисмида кўрсатилган. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш вақтида ақли норасо бўлган шахслар жиноятнинг субъекти бўла олмайдилар. Уларнинг ижтимоий хавфли қилмишлари жиноят ҳисобланмайди. Бундай шахслар ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган тақдирда, уларга нисбатан суд томонидан жиноий жазо ҳисобланмайдиган тиббий йўсиндаги мажбурий чоралар қўлланиши мумкин.
Ақли расолик — шахснинг жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаши ва ўз ҳаракатларини бошқара олишидир. Шахснинг ўз ижтимоий хавфли хусусиятини англаш деганда, ўз қилмишининг фактик томонлари (объектив томони)нигина эмас, балки ижтимоий моҳиятини ҳам англаши назарда тутилади. Инсон фикр қилувчи мавжудот сифатида муайян қарор қабул қилар экан, у ўз ҳаракатининг ҳақиқий ҳолатларини ҳамда ўз қилмишининг хусусияти ва аҳамиятини баҳолаш орқали ҳаракат қилади ва ўз мақсадига эришишнинг у ѐки бу вариантини ўз эрки ва иродаси билан танлайди.
Шахснинг содир этган қилмишининг моҳияти ва мазмунини, унинг ижтимоий аҳамиятини англаши, уни қасддан ѐки эҳтиѐтсизликдан жиноят содир этишда айблаш учун асос бўлади. Бу ўз навбатида содир қилган ижтимоий хавфли қилмиши учун давлат олдида жавоб бериш қобилиятига эга, у ҳар бир ҳаракати учун қандай мақсадга эришиш мумкинлигини олдиндан онгида шакллантириб олади ѐки шакллантириб олиш қобилиятига эга бўлади.
ЎзР ЖК 18-моддасининг 2-қисмида ақли норасолик тушунчаси берилган бўлиб, ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллик, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ѐки бошқача тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ѐки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Шахсни ақли норасо деб топиш учун қуйидаги мезонлар бўлиши талаб қилинади:
- Юридик мезон;
- Тиббий мезон.
Юридик мезон ҳам ўз навбатида:
- тафаккурий (шахс содир қилган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англамаслик);
- иродавий (ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик) каби белгиларидан ташкил топади.
Мана шу икки белгидан бирининг мавжуд бўлиши юридик мезон мавжудлигини кўрсатади. Яъни шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш вақтида ўз ҳаркатларини англай олмаган ва ўз ҳаракатларни бошқара олмаган бўлса уни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди.
Ақли норасоликнинг юридик мезони деганда - шахс ўзи содир қилаётган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаслиги ёки бошқара олмаслиги.
Шахс ўзи содир қилаётган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаслиги ёки бошқара олмаслигининг сабаби эса, тиббий мезонда кўринади.
Тиббий мезон - шахс руҳий ҳолати бузилганлигининг белгиларини ифодалайди. Улар қуйидаги кўринишларда бўлади:
- руҳий ҳолатнинг сурункали бузилиши;
- руҳий ҳолатнинг вақтинчалик бузилиши;
- ақли заифлик;
- руҳий ҳолатнинг бошқача тарзда бузилганлиги.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling