Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 96-модда. Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
- 168-169саволларга жавоб Вояга етмаганлар жавобгарлигининг ўзига хос хусусиятлари ва жазо тизимини таҳлил қилинг. Жавоб
95-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш шифокор психиатрлар комиссиясининг хулосаси асосида, жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ва маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада эса, тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади. Руҳий ҳолати бузилган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож бўлмаган ҳолларда, шунингдек бу чораларни қўллаш тугатилганда суд бундай шахсни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасасига юбориш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин. Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо билан бир қаторда тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тугатиш тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади. 96-модда. Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволанади. 168-169саволларга жавоб Вояга етмаганлар жавобгарлигининг ўзига хос хусусиятлари ва жазо тизимини таҳлил қилинг. Жавоб: Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин: а) жарима; а1) мажбурий жамоат ишлари; б) ахлоқ тузатиш ишлари; в1) озодликни чеклаш; г) озодликдан маҳрум қилиш. Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас(ЖК 81-модда). Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади(ЖК 82-модда). Мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқиш жараёнини бузмаслиги лозим (ЖК 821-модда) Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз иш жойида ўташ, айбдор ҳеч қаерда ишламаса, ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда ўташ тариқасида бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади(ЖК 83-модда) Озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади.( ЖК 841-модда) Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, ЖК 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлариданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан: б) оғир жиноят учун — олти йилгача; в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади. Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан: б) оғир жиноят учун — етти йилгача; в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади. Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди. Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади(ЖК 85-модда). Суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятининг сабабларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади. Ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинланганда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати ўн йилгача, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн икки йилгача тайинланади. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси — ўн икки йилгача муддатга, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан бир неча ҳукм юзасидан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак. Вояга етмаган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганда суд ЖКнинг 72-моддасида назарда тутилган асос ва шартлар мавжуд бўлса, шартли жазо белгилаши мумкин(ЖК 86-модда) Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling