Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми


МАВЗУНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ


Download 189.87 Kb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi189.87 Kb.
#1551415
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу-тарқатма материаллар

2. МАВЗУНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ:
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖК 112-моддаси)
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти шахснинг ҳаёти ва соғлиғи дахлсизлигини кафолатловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Объектив томондан ЖК 112-моддасида назарда тутил­ган жиноят ўлдириш ёки зўрлик ишлатишда ифодаланади. Кўриб чиқилаётган жи­ноят объектив томонининг зарурий белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
1) қўрқитишни айтиш;
2) қўрқитишни амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асосларнинг мавжудлиги (қўрқитишни амалга оширишнинг реаллиги);
3) жабрланувчида қўрқитиш амалга оширилганда унинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилиши мумкинлигидан хавф­сирашнинг пайдо бўлиши (қўрқитишнинг ҳақиқийлиги).
ЖК 112-моддаси 1-қисмида қўрқитишнинг иккита тури назарда тутилган – ўлдириш билан қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдир.
Ўлдириш билан қўрқитиш деганда, бошқа кишини ўлдириш нияти борлиги ҳақида хабардор қилишни тушунмоқ лозим.
Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорда жабр­ланувчининг соғлиғига шикаст етказиш нияти борлиги тушунилмоғи лозим.
ЖК 112-моддаси матнида қўрқитишнинг ҳақиқийлиги унинг амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар мавжуд бўлиши тариқасида очиб берилади. Жабрланувчига амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар берадиган сифатларга эга бўлган қўрқитиш ҳақиқий деб топилмоғи лозим. Жабрланувчида қўрқитишнинг амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар бўлган ёки йўқмиди деган масалани ҳал қилишда айбдор айтган сўзларнинг мазмуни­ни, қўрқитишга сабаб бўлган можаронинг жиддийлигини, кескинлигини, қўрқитувчи ва қўрқитилувчи ўртасида ву­жудга келган муносабатлар хусусиятини ҳисобга олиш керак бўлади. Қўрқитишнинг жабрланувчи томонидан идрок этилишига вазият ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ҳеч кимдан ёрдам олиш мумкин бўлмаган хилват жойда, субъектнинг ҳаракатлари натижасида атрофдагиларнинг очиқ-ойдин уни қўллаб-қувватлаши ва бошқа шу сингари ҳолатларда бўлиши мумкин.
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш айбдор қўрқитиш­нинг мазмуни (моҳияти) жабрланувчига маълум бўлиши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилган пайтидан эътиборан тамом бўлган жиноят деб топилиши лозим.

Download 189.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling