Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми
Download 189.87 Kb.
|
3-мавзу-тарқатма материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. СЕМИНАР САВОЛЛАРИ
- 6. МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР
Субъектив томондан жиноят жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли аҳволга солиб қўйганлик фактига нисбатан тўғри қасддан, бунинг натижасида келиб чиққан оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик (одатда, ўз-ўзига ишониш)да ифодаланади.
Ёрдамсиз қолган одам ҳақида ғамхўрлик қилиши лозим бўлган шахс ёхуд жабрланувчини ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли аҳволга солиб қўйган шахснинг ўзи, агар 16 ёшга тўлган ақли расо бўлса, жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин. Жиноят оқибатида ҳаёти хавф остида қолдирилган одам ўлган бўлса, айбдорнинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади. Хавфли аҳволда қолдириш одамлар ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган бўлса, айбдор Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилади. Мазкур 117-моддада қайд этилган оқибатларга нисбатан айбдор эгри ёхуд тўғри қасддан муносабатда бўлса, бундай ҳолда унинг қилмиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказганлик ёхуд қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган тегишли моддалар билан квалификация қилиниши зарур. 5. СЕМИНАР САВОЛЛАРИ: Ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш жинояти учун жавобгарлик. Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жавобгарлик. Жиноий равишда ҳомилани тушириш ва аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражасида бажармаганлик учун жавобгарлик. Хавф остида қолдирганлик учун жиноий жавобгарлик. 6. МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР: Н. Европа давлатларидан бирида таржимон бўлиб ишлаб юрганида ОИТС касаллиги билан касалланди. Ўзбекистонга қайтиб келгач тегишли ташкилотларга хабар бермасдан, банкка ишга кириб ишлай бошлади ва донор сифатида беморларга қон беришни давом эттирди. Беморлардан бири ОИТС касаллиги натижасида ҳаётдан кўз юмгач врачлар томонидан вирус юқтирган омиллар қидирила бошлади. Шунда донор Н.ни вирус юқтирувчилиги аниқланиб, мутахассислар томонидан келгусида хам Н. касаллик юқтиришни давом эттирса жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилишига қарамай, у яна бошқа аёл билан жинсий алоқада бўлди. Н.ни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилинг. И. ҳомиладорлигини билгач, бундан бошқалар хабар топмаслиги учун гинеколог врач укасига мурожаат қилиб, болани олдириб ташламоқчи эканлигини айтади. Аборт қилиш вақти ўтиб кетганлиги учун укаси И.ни касалхонада эмас, уй шароитида аборт қилади, абортдан кейин оғирлашиб қолган И.ни яна касалхонага олиб келиб, операция қилишга мажбур бўлади. Лекин операциядан сўнг И. туғиш қобилиятини йўқотади. Гинеколог врачнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. Б. автомобил ҳалокатига учраб, яқин жойда жойлашган касалхонага етказилади. Беморнинг ҳарбий ходимлигини билган навбатчи врач П. Б.га ёрдам кўрсатишдан бош тортиб, уни ҳарбий госпиталга жойлаштириш кераклигини айтади. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганлик оқибатида Б.нинг оёғини кесиб ташлашади. Б. прокурорга врач П.ни ЖКнинг 116-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортишларини сўраб, ариза тақдим этади. Лекин, прокурор унинг аризасида кўрсатилган талаби қондирилмаслигини айтди. Прокурорнинг ҳаракатлари тўғрими? П. жиноий жавобгарликка тортиладими? Милиция ходими К. кетаётиб, икки номаълум эркакнинг уришишаётганининг гувоҳи бўлди, шунда у бу ҳодисанинг олдини олмасдан кўчанинг нарига бетига ўтиб йўлида давом этди. К.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. Л. 9-синф ўқувчиси М.нинг номусига теккан, у эса бу ҳақда ўқитувчиси И.га айтиб берган ва И. прокурорга бу ҳақда ариза ёзиб берган. Прокуратурага бориш тўғрисидаги чақирув хатини олиб, Л. М.ни учратди ва у агар бу ҳақда прокурорга айтиб берса нафақат унинг ўзини, балки унинг қариндошларини ҳам ўлдириш билан қўрқитди. Бу таҳдиддан қўрққан М. сўроқ пайтида Л. билан ўз ихтиёри билан жинсий алоқада бўлганлиги тўғрисида кўрсатма берди. М.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. Download 189.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling