Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми


Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш


Download 189.87 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi189.87 Kb.
#1551415
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу-тарқатма материаллар

Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш
(ЖК 113-моддаси)
Мазкур моддада тўртта мустақил жиноят учун жавобгарлик белгиланган: 1) била туриб шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш (ЖК 113-моддаси 1-қисми); 2) била туриб шахсга таносил касаллигини юқтириш (ЖК 113-моддаси 2-қисми); 3) била туриб шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтириш (ЖК 113-моддаси 4-қисми); 4) шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТС ни юқтириши (ЖК 113-моддаси 5-қисми).
Таносил касалликлари деганда, жинсий алоқа қилиш орқали ўтадиган инфекцион касалликлар тушунилади. Бу захм, сўзак, перелой, триппер, юмшоқ шанкр, мояклар (жинсий) лимфогранулсематози кабилардир. Таносил касаллиги­нинг хусусияти, уни даволаш мумкинлиги ёки касаллик туфайли юз берган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Кўриб чиқилаётган жиноят субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Чунки айбдор ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб унинг жабрланувчига юқиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этади ва бундай оқибатлар келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга йўл қўяди. Жиноят мотиви ҳеч қандай асоссиз шахснинг ўзи таносил касаллиги билан касаллангани учун қасд олиши бўлиши мумкин.
ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят­нинг субъекти 16 ёшга тўлган, таносил касаллиги билан касалланганидан қатъи назар, ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
ЖК 113-моддаси 3-қисмида:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;
б) вояга етмаган шахсни била туриб таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирганлик ёки уларга касал­ликни юқтирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, жабрланувчининг ўз хоҳиши билан таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолиши таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдирган ёки юқтирган ҳамда бу касалликлар ўзида борлигини билган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлмайди.



Download 189.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling