Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш тартиби
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш тартиби
№ Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин шахслар дораси 1. яшаш жойи бўйича руҳий- асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш - руҳий ҳолати бузилган, касаллигининг зўрайиши аломатлари бўлмаган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган шахсларга нисбатан 2. яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш - ижтимоий хавфлилиги умумий асосларда амалга оширилиши мумкин бўлган даволашни талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан. 3. умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш. - ижтимоий хавфлилиги кўпроқ ихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин бўлмаган реабилитация чоралари кўрилишини талаб этадиган ҳолат билан боғлиқ бўлган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан. 4. кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш. - ўта ижтимоий хавфли бўлган ёки ўз хулқ-атворида умумий тартибли психиатрия шифохонаси шароитларида зарур даволаш ва 163 реабилитация чораларини амалга ошириш имконини бермайдиган қоидабузарликларга йўл қўядиган, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан. 5. жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш- профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахсларга нисбатан Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини ўзгартириш, узайтириш ва тугатиш масаласини шифокор психиатрлар комиссиясининг, тиббий-маслаҳат комиссияси- нинг хулосасига асосланган ҳолда суд ҳал қилади. Агар руҳий ҳолати бузилган шахс тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чоралари қўлланилишига муҳтож бўлмаcа, шунингдек бу чораларни қўллаш тугатилган бўлса, суд уни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасаларига юбориш масаласини ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин. Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо билан бир қаторда тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тугатиш тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади. Агарда, шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши натижасида, соғлиғи тикланса, жиноят қонунида назарда тутилган (ЖК 64, 69 - моддалари) муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, умумий асосларда жавобгарлик ва жазога тортилади. Агар қонунда муайян қилмиш учун жиноий жавобгарлик маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг келиб чиқиши белгиланган бўлиб, бироқ уни содир этишда ақли норасо деб топилган шахс муқаддам айнан шундай қилимиши учун маъмурий жавобгарликка тортилмаган бўлса, тиббий 164 йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида суд, соғлиқни сақлаш органларига шахсга умумий асосларда психатрия ёрдами кўрсатилиши лозимлиги ҳақида хабар беради. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling