157
19.2. Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда
жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш
Вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноий жазо
ўрнига қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади:
-
суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш
мажбуриятини юклаш;
-
ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни
ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф
қилиш мажбуриятини юклаш. Агарда, етказилган зарар
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн
бараваридан
ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган
зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида
ундирилади;
-
вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия
муассасасига
жойлаштириш.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган
шахсларга мўлжалланган бундай ўқув-тарбия муассасалари:
-
ўн бир ёшдан ўн олти ёшгача (умумий ўрта
маълумот
олишни тугалламаган) бўлган шахслар учун ихтисослаш-
тирилган мактаб;
-
ўн беш ёшдан (умумий ўрта
маълумот олишни
тугаллаганлар) ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар учун
ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига бўлинади.
Ихтисослаштирилган мактабда вояга етмаганлар - ўн олти
ёшга тўлгунча, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида
эса - вояга етмаганлар ўн саккиз ёшга қадар сақланиши мумкин.
Истисно ҳолларда тарбияланувчиларнинг ихтисослаштирилган
мактабда бўлиши улар 17 ёшга тўлгунларига қадар
узайтирилиши мумкин.
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия
муассасаларида хулқи тузалгунига қадар бўладилар, бироқ 3
йилдан ортиқ эмас.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги
томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган,
вояга
етмаганларнинг ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаларида
сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик
қиладиган жисмоний нуқсонлари ва
касалликлари бор вояга
етмаганлар ихтисослашган мактабга ва касб-ҳунар коллежига
жойлаштирилиши мумкин эмас.